Жамият

Гулистонда концелярия дўкони ёниб кетди

Оқибатда бино ичидаги ўқув қуролларига зарар етган.

Гулистонда концелярия дўкони ёниб кетди

 

Кеча, 26 июль куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги савдо дўконларидан бирида ёнғин юз берди. Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Матбуот хизмати расмий маълумот берди. 

 

Қайд этилишича, соат 21:40 да Гулистан шаҳар “Бўстон” МФЙ Шодлик кўчасида жойлашган савдо дўконида ёнғин юзага келган. Воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 21:42 да етиб бориб, ёнғин соат 22:25 да тўлиқ ўчирилган. 

 

Ҳодиса оқибатида инсонларнинг тан жароҳати олиши ва ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган. Савдо дўконининг 75 квадрат метр майдонидаги том-шифт қисми ҳамда дўкон ичида бўлган ўқув қуроллари ёнган. 

 

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.