Жамият

Террористик ташкилот ғояларини тарқатган 3 нафар шахс ушланди

Улардан бири муқаддам қамалиб чиққан.

Террористик ташкилот ғояларини тарқатган 3 нафар шахс ушланди

 

Янгийўл туманида яшовчи 1998 йилда туғилган М.М. Instagram'да экстремистик ва террористик оқим ғояларини тарғиб қилувчи шахсларнинг “жиҳод” ва “ҳижрат”га даъват қилувчи маъруза ва видеороликлар тарқатиб келаётганлиги аниқланган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати маълум қилди.

 

Хусусан, ушбу туманда яшовчи 1995 йилда туғилган A.Б. 2018-2020 йилларда Туркия давлатига бориб, у ерда “Тавҳид ва жиҳод” террористик ташкилотининг “Тавҳид ва Суннат” номли мадрасасида диний таълим олгани, яшаш манзилига қайтиб келгач, Telegram орқали экстремистик ва террористик оқим ғояларини тарғиб қилувчи турли диний мазмундаги материалларни тарқатиб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашёлар билан қўлга олинган.

 

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ва еҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” жазоси танланиб, жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБнинг хабар беришича, ушбу вилоятда ҳам "Ҳизб ут-Таҳрир" диний экстремистик ташкилоти фаолиятини тарғиб қилган шахс аниқланди.

 25 июль куни Хўжаобод туманида яшовчи Ўзбекистон фуқароси, илгари қамалган Р.М. Facebook'да профил яратиб, ушбу профили орқали   Ўзбекистонда фаолияти тақиқланган "Ҳизб ут-Таҳрир" ДЭТнинг ғояларини илгари сурувчи видео материалларни профилига жойлаштириш орқали ўзининг дўстлар саҳифасидаги 187 нафар сайт фойдаланувчиларига тарқатиб келганлиги айтилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан ХЖКнинг 244-1 моддаси, 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.