Жамият

“Мени камситгани учун ўч олдим”

Бухоролик йигит аламидан чиқишнинг антиқа йўлини топди.

“Мени камситгани учун ўч олдим”

 

Жорий йилнинг 3 август куни тунги соат 03.30 ларда Бухоро вилояти ИИБ томонидан “Матиз” автомашинаси ўғирлангани ҳақида хабар берилди.

 

Суриштирувлар натижасида ўғирлик Бухоро шаҳридаги автомобилларни ювиш шохобчаси ишчиси Л.З. томонидан амалга оширилгани маълум бўлди.

 

“Уйдан чиқиб кетганимга 1 ой бўлди, – дейди Л.З. — Бухоро шаҳрида машиналарни ювиш шохобчасида ишлаб келдим. Лекин шохобча эгаси маст ҳолда мени тез-тез камситиб келгани боис ундан ўч олиш мақсадида машинасини олиб қочдим, лекин узоққа боролмадим”.  

 

Ўғирланган автомашина бугун соат 12.30 лар чамасида Қарши шаҳар Ислом Каримов кўчаси ва Амир Темур кўчалари кесишган чорраҳасида ҳаракатланаётгани аниқланиб, шаҳар марказий деҳқон бозори рўпарасида вилоят ЙҲХБ ходимлари томонидан ушланди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

“Мени камситгани учун ўч олдим” | Zamon.uz