Жиззахлик аёл фарзандлари олдида зўрлангани айтилди
Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда Зомин туманида аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани ҳақида хабарлар тарқалди.
Зомин тумани “Пешағор” ҚФЙда яшовчи уй бекаси, 2 нафар фарзанднинг онаси Б.З. туман ИИБга мурожаат қилиб, 2022-йилнинг 24-июл куни соат 02:45 ларда ўзининг яшаш уйига туманнинг “Ёшлик” маҳалласида истиқомат қилувчи Д.А. ҳамда унинг маҳалладоши А.А. ётоқхона деразаси орқали кириб, уни қўрқитиб, юзларига бир неча маротаба уришгани, мажбурлаб, зўрлаб номусига текканлиги сабабли қонуний чора кўришни сўраган.
Ҳолат юзасидан Зомин тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Д.А. ва А.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 118- моддаси 2- қисми “в, г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.







