Бугун халқаро ёшлар куни: Ўзбекистонда ёшлар сони қанча?
Давлат статистика қўмитаси бу ҳақда муълумот берди.

2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 14–30 ёшдаги жами доимий аҳоли сони 9 миллион 685 минг 564 нафарни ташкил этган.
Ўғил болалар – 4 954 910 нафар,
Қиз болалар – 4 730 654 нафар.
"Бугунги сана билан юртимиздаги барча ёшларни табриклаймиз. Қарийб 10 миллионга яқин азиз ёшларимизга шу юртнинг ривожи учун муносиб ҳисса қўшадиган юксак салоҳиятли кадрлар бўлишини тилаб қоламиз", — дейилади хабарда.







