Жамият

Андижонда ноқонуний бўшатилган мусиқа ўқитувчиси ишга қайта тикланди

Вилоят адлия бошқармаси бу ҳақда маълум қилди.

Андижонда ноқонуний бўшатилган мусиқа ўқитувчиси ишга қайта тикланди

 

Андижон шаҳрида яшовчи Ҳидоятхон Акбаралиева уч йилдан буён шаҳардаги 20-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида мусиқа раҳбари лавозимида ишлаб келади. Шу давр мобайнида болажонларнинг севимли устозига айланиб улгурган Хидоятхон сўнгги пайтда турли сабаблар туфайли раҳбарият билан келишолмай қолди. Босимлардан чарчаган фуқаро жорий йилнинг июнь ойи ўрталарида ўз хоҳишига кўра лавозимидан бўшатишларини сўраб, ариза беради. Аризани тақдим қилаётганида унга сана қўймаслигини айтиб, қабул қилиб олишади.

 

Бироқ иш берувчи 15 июнь санасида тақдим қилинган аризани ўз вақтида кўриб чиқмайди. Қонунчиликда белгиланган муддат ўтиб кетган бўлса-да, ишдан бўшатилмаган Хидоятхон ўз ишини давом эттириб келади. Жорий йилнинг 22 июль куни муассаса раҳбарияти Х.Акбаралиевага ўз аризасига мувофиқ 15 июлдан ишдан бўшатилганлиги билдирилади.

 

Ҳуқуқлари поймол бўлаётганини пайқаган Х.Акбаралиева вилоят адлия бошқармасига ноқонуний ишдан бўшатилганлигидан норози бўлиб, ишга қайта тиклашда ёрдам сўраб, мурожаат қилди. Унинг мурожаати бошқарманинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан тегишли тартибда ўрганиб чиқилди.

 

Ўрганиш давомида Х.Акбаралиеванинг иш берувчи томонидан ишдан бўшатилганлиги ҳақидаги буйруқ жорий йилнинг 15 июль санасидан расмийлаштирилгани маълум бўлди. Бундан ташқари мурожаатчи ишдан бўшаганлик ҳақидаги буйруқ билан таништирилмаган ҳамда меҳнат дафтарчаси тақдим қилинмаганлиги ўз тасдиғини топди.

 

Ваҳоланки, Меҳнат кодексининг 99-моддасининг 4-хатбошида ходим томонидан ишдан бўшаш ҳақидаги ариза берилгандан сўнг «Агар огоҳлантириш муддати тугагандан кейин ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинмаган ва меҳнат муносабатлари давом этаётган бўлса, ходимнинг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги ариза ўз кучини йўқотади, бундай ҳолда меҳнат шартномасини шу аризага мувофиқ бекор қилишга эса йўл қўйилмайди» деб белгилаб қўйилган. Бундан ташқари меҳнат шартномаси бекор қилинган куни иш берувчи буйруқ нусхасини ходимга бериши керак эди.

 

Ўрганиш давомида Андижон шаҳар 20—сонли давлат МТТ мудираси З.Самиева ҳамда кадрлар билан ишлаш вазифаси юклатилган услубчи ходим З.Муродовалар ходимнинг буйруғини расмийлаштиришда ҳақиқатдан ҳам қўпол камчиликларга йўл қўйганликлари аниқланди. 

 

Юқоридагиларга асосан, Адлия бошқармаси томонидан фуқаро Х.Акбаралиевани ўз иш жойига тиклаш ҳамда қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди.

 

Тақдимнома ижроси натижасида, Хидоятхон Акбаралиева ишга тикланди. Қонун бузилишига йўл қўйган услубчи ходим З. Муродовага эса «Ҳайфсан» интизомий жазоси берилди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.