Ўзбекистонда анор фестивали ўтказилади
Ушбу фестиваль илк маротаба ташкил этилмоқда.

Жорий йилнинг 5 октябрь куни Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида республика миқёсидаги Биринчи анор фестивали ўтказилади.
Тадбир Европа Иттифоқи комиссияси, Жаҳон банки, ЎР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вазирлик ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Анорчилар ассоциацияси, «Annexure Financial Solutions» консалтинг компанияси ва «ShirinMeva» журнали томонидан ташкил этилади.







