Cаломатлик

Бел оғриғини даволашнинг янги ва тез усули топилди

У махсус “мия машғулотлари”ни ўз ичига олади.

Бел оғриғини даволашнинг янги ва тез усули топилди

 

Австралиянинг Янги Жанубий Уэльс университети олимлари бел оғриғидан тез ва осон халос бўлиш имконини берувчи янги даволаш усулини топди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.

 

Тадқиқотчилар фикрича, “Плацебо эффекти” деб номланган бу усул бел оғриғини анъанавий даволаш, яъни уқалаш муолажалари ва дори-дармонлар терапиясига нисбатан анча юқори натижа беради. Чунки муаммонинг илдизи кўпинча белда эмас, марказий асаб тизимидадир. 

 

Ўтказилган тажрибада бел оғриғидан азият чекаётган беморлар икки гуруҳга бўлинди. Биринчи гуруҳ 12 ҳафта давомида мануаль терапияни қабул қилди. 


Қолганлар эса янги усулдаги махсус “мия машғулотлари” курсидан ўтди. Якунда иккинчи гуруҳ энг яхши натижани қайд этиб, беморлар бел оғриқларидан халос бўлди. 

 

Тажриба муаллифларининг таъкидлашича, бу технология суяк ва мушаклар ёки орқа мия дисклари билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга қаратилмаган. Балки марказий асаб тизими билан ишлашга асосланган.

 

Oғриқларнинг сабаблари кўп бўлиши мумкин. Ҳар бир ҳолат ўзига хос ёндашувни талаб қилади. Аммо бундай омиллар орасида давомли стресс энг кенг тарқалгани. Оғриқ синдроми мушакларда спазм пайдо бўлиши туфайли юзага келади, бу эса нормал қон айланишига ҳалақит беради. 

 

Нофаол турмуш тарзига эга ҳамда камҳаракат кишилар бундай касалликларга кўпроқ мойил. Шу боис, тадқиқотчилар “янги усул тиббиётда катта самара беради”, деган хулосада.

 

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Бел оғриғини даволашнинг янги ва тез усули топилди | Zamon.uz