Жамият

Тошкентда янги автобус йўналиши йўлга қўйилди

Автобуслар “Маҳаллий ҳаво йўллари аэропорти-3 — Электроаппарат ИЧБ” йўналиши бўйича ҳаракатланади.

Тошкентда янги автобус йўналиши йўлга қўйилди

 

Пойтахтда бугундан янги автобус йўналиши йўлга қўйилди. Бу ҳақида “Тошшаҳартрансхизмат” хабар берди.

 

Тошкентда 137-сонли “Маҳаллий ҳаво йўллари Аэропорти-3 – Электроаппарат ИЧБ” янги автобус йўналиши ҳаракати ташкил этилди.

 

Унга кўра, йўналиш ҳаракати тўғри йўналишда “Маҳаллий ҳаво йўллари Аэропорти-3” бекатидан ТҲАЙ, Қўшқўрғон, Қўшқўрғон 2-тор, Янги Қўйлиқ, Файзобод 1-тор, Бешкент, Эски Отчопар, Фарғона йўли кўчалари орқали “Электроаппарат ИЧБ” бекатига қадар ҳаракатланади.

 

Автобуслар қайтиш йўналишда “Электроаппарат ИЧБ” бекатидан Фарғона йўли, Эски Отчопар, Бешкент, Файзобод 1-тор, Янги Қўйлиқ, Қўшқўрғон 2-тор, Қўшқўрғон, ТҲАЙ, Қумариқ кўчалари орқали “Маҳаллий ҳаво йўллари Аеропорти-3” бекатига қадар ҳаракатланади.

 

Маскур йўналишдаги автобуслар соат 6:00 дан 21:30 гача ўз фаолиятини олиб боради.

 

Йўналишдаги жадваллар сони ISUZU русумли автобуслар асосида иш кунларига 4 та, шанба кунларига 3 та, ва якшанба кунларига 2 та этиб белгиланган.

 

Маълумот учун, янги йўналиш жамоат транспорти тизимини унинг барча турларини узвий боғлаган ҳолда комплекс ривожлантириш, аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини ошириш мақсадида йўлга қўйилди.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"