Самарқандда фолбин 200 минг долларлик уйни номига ўтказиб олди
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Жорий йилнинг август ойида Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ бошлиғи номига 44 ёшли Р.Д. ариза билан мурожаат қилган. Аризада келтирилишича, унда холаси 59 ёшли Б.Л. онаси 67 ёшли Б.Г.га ўзининг диний табиб экани ва унинг даволаниши кераклигини айтиб, ишончига кирган. Ҳамда уни даволаш учун диний томондан закот сифатида қиймати 200 минг АҚШ доллари бўлган уйни ўтказиб беришни айтиб, ушбу уйни ўзининг номига нотариал тартибда расмийлаштириб олгани маълум қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.







