Ўзбекистон

“Қамчиқ”да бир нечта машина ёниб кетди

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар бор.

“Қамчиқ”да бир нечта машина ёниб кетди

 

Кеча, 10 сентябрь куни Қамчиқ довонида бир нечта автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати маълумот берди.

 

Ҳодиса соат соат 22:46 да “Тошкент–Ўш” халқаро автомобиль йўлининг 247-километрида юз берган. Фарғона водийси томон ҳаракатланаётган Isuzu русумли юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, бир нечта автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир этган. Тўқнашув натижасида айрим автомобиллар ёниб кетган. 

 

Ҳодиса оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, 5-7 киши жароҳатланган. Воқеа жойига ФВВнинг “Қамчиқ” Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасидан 2 та экипаж ва 1 та автоевакуатор етиб борган ҳамда ёнаётган машиналар соат 23:50 да ўчирилган. 

 

Шунингдек, қутқарувчилар томонидан жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага юборилган. Орадан бироз вақт ўтиб, шифохонада яна 1 нафар фуқаро вафот этган. Ҳозирда Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун очиқ.

 

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"