Шавкат Мирзиёев Самарқандда
Давлат раҳбари ташрифини Имом Бухорий мақбараси ва Биринчи Президент Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишдан бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 13 сентябрь куни Самарқандга келди.
Давлат раҳбари дастлаб Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди. Шавкат Мирзиёев Биринчи Президент Ислом Каримов қабрини ҳам зиёрат қилди.
Айни кунларда Самарқанд улкан сиёсий воқеалар тараддудида. Эртадан олий даражадаги ташрифлар бошланади. 15-16 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлиси бўлиб ўтади.







