Жамият

Вояга етмаган шахс "Lacetti"да пиёдани уриб юборди

Жабрланувчи жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Вояга етмаган шахс "Lacetti"да пиёдани уриб юборди

 

Вояга етмаган шахс отасига тегишли бўлган автомашинани бошқариб ЙТҲ содир этган.

 

Зарафшондан Lacetti ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдани уриб юборгани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат бўйича Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати муносабат билдирди.

 

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни соат 13:02 атрофида Зарафшон шаҳрида яшовчи 2005 йилда туғилган, вояга етмаган Ж.Ў. отасига тегишли бўлган Lacetti автомашинасини бошқариб кетаётган вақтда йўлнинг чап томонидан ўнг томонига кесиб ўтаётган пиёда Л.А.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

 

Ушбу ЙТҲ натижасида фуқаро Л.А. олган тан жароҳати туфайли туман шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Вояга етмаган шахс "Lacetti"да пиёдани уриб юборди | Zamon.uz