Cаломатлик

COVID асоратларидан ким кўпроқ азият чекмоқда: аёллар ёки эркаклар?

ЖССТ бу бўйича маълумот берди.

COVID асоратларидан ким кўпроқ азият чекмоқда: аёллар ёки эркаклар?

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги баёнотида келтирилган фактлар кўпчилик учун кутилмаган хулоса бўлди. Унда қайд этилишича, коронавирус касаллигининг давомли асоратлари аёлларда эркакларга нисбатан кўпроқ учрайди.

 

Маълумки, СOVID-19'нинг ўткир босқичида 4 ҳафтадан зиёд вақт ўтиб, 12 ҳафтагача чарчоқ, тушкунлик, танадаги оғриқлар, юрак фаолияти бузилиши, нафас қисиши каби аломатлар кузатилган беморлар узоқ давом этадиган коронавирусни бошдан кечирганлар тоифасига қўшилади.

 

ЖССТ таҳлилларига кўра, пандемия бошланганидан сўнг икки йил ичида Европа минтақасига кирувчи 53 мамлакатда 17 миллион нафарга яқин бемор худди шу синдромдан азият чеккан.

 

АҚШнинг Саломатлик кўраткичлари ва баҳолаш институти тадқиқотларига асосланган хулосалар шуни кўрсатадики, касаллик ҳар учинчи аёл ва ҳар бешинчи эркакда давомли шаклга ўтиши мумкин.

 

Шунингдек, СOVID-19'дан кейинги бундай асоратларга дучор бўлиш эҳтимоли хотин-қизларда эркакларга нисбатан икки баробар юқори.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.