Жамият

Ўзбекистонда ўрмонларни қайта тиклашга қаратилган миллий ҳамда минтақавий лойиҳалар кўриб чиқилди

Шу мақсадда махсус мулоқот ташкил этилган.

Ўзбекистонда ўрмонларни қайта тиклашга қаратилган миллий ҳамда минтақавий лойиҳалар кўриб чиқилди

 

20-21 сентябрь кунлари БМТнинг Европа Иқтисодий Комиссияси ҳамда Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг Ўрмон хўжалиги ва ёғоч материаллари қўшма бўлими ЎЗбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида “Ўзбекистонда барқарор ландшафтларни тиклаш учун ўрмон хўжалиги секторини техник-иқтисодий асослаш” мавзусида Миллий мулоқоти ташкил этилди.

 

Мулоқотда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги мутахассислари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари, илмий доиралар вакиллари, ФАО экспертлари, БМТнинг Европа Иқтисодий комиссияси ва бошқа халқаро ташкилотлар мутахассислари иштирок этишди. Миллий ва халқаро экспертлар ўрмон соҳасини ривожлантириш учун қулай сиёсий, ҳуқуқий ва институционал асосларни яратиш, Ўзбекистонда ўрмон ландшафтларини тиклашни молиялаштириш механизмлари каби муҳим масалаларни муҳокама қилди. Бундан ташқари, Республикада ўрмонларни қайта тиклашга қаратилган миллий ҳамда минтақавий лойиҳалар кўриб чиқилди.

 

Мулоқот чоғида 2018 йилда ЎЗбекистон ҳукумати Bonn Challenge (Бонн челленж) дастури доирасида 500 минг гектардан ортиқ деградацияга учраган ландшафтларни тиклаш мажбуриятини олгани қайд этилди.

 

Bonn Challenge  — дунё бўйича 2020 йилгача 150 миллион гектар ва 2030 йилга келиб 350 миллион гектар деградацияга учраган ва ўрмонсизланган ерларни тиклаш бўйича глобал саъй-ҳаракатлар мажмуи ҳисобланади. Бугунги кунга қадар 61 та давлат ва 5 та уюшма бу дастурга қўшилган. Шунингдек, Ўзбекистон Кавказ ва Марказий Осиё ландшафтларини тиклаш ва инфратузилмасини кўкаламзорлаштириш бўйича Стратегияни ишлаб чиқишда фаол иштирок этгани алоҳида таъкидланди.

 

Мулоқот иштирокчилари  Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2021 йилдан буён амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги саъй-ҳаракатларни эътироф этди.

 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.