Жаҳон

COVID-19 бутунлай йўқ бўлиб кетмайди—эксперт

Мутахассислар фикрича, инсоният короновирус билан яшашга мажбур.

COVID-19 бутунлай йўқ бўлиб кетмайди—эксперт

 

Дунёда коронавирусни юқтириш ҳолатлари 6 фоиз, ўлим кўрсаткичи эса 12 фоизга камайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

ЖССТ маълумотларига кўра, ўтган ҳафтада коронавирус яна бир қадам ортга чекинган. Гарчи бу даврда дунё бўйича 2,9 миллиондан ортиқ кишида касаллик аниқланган бўлса-да, кўрсаткичлар 19-25 сентябр саналарига қиёслаганда 6 фоизга камайган. 

 

Қолаверса, ўтказилган таҳлиллар натижасида ўлим ҳолатлари сони 12 фоизга пасайгани маълум бўлган. 

 

Сезиларли камайиш динамикаси Африка (-32 фоиз) ва Ғарбий Тинч океани минтақаси (-22 фоиз) мамлакатларида кузатилган. Европада эса аксинча — 8 фоизлик ўсиш қайд этилди. Ўлим ҳолатларининг пасайиши эса барча минтақаларда рўйхатга олинган.

 

Ўтган ҳафта ичида энг кўп бемор Германияда аниқланган — 400 мингдан зиёд киши. АҚШда хасталикка чалинганлар сони 312 минг, Японияда 306 минг нафардан ошди. Хитой (303 минг) ва Франсия (қарийб 265 минг) эса навбатдаги ўринларни банд этган. 

 

Юқори ўлим кўрсаткичлари бўйича АҚШ яна олдинда. Бу ерда хасталик туфайли 2728 киши ҳаётдан кўз юмган. Шунингдек, Россияда 711, Японияда 563, Хитойда 368 ва Бразилияда 286 нафар бемор коронавирус қурбонига айланган. 

 

Эксперт Мария ван Керховенинг таъкидлашича, COVID-19 бутунлай йўқ бўлиб кетмайди ва инсоният у билан яшашга мажбур. Ижобий жиҳати эса биз бу хавфли касалликка қарши самарали диагностика ва даволаш усуллари ҳамда ваксиналарга эгамиз. 

 

Керховенинг сўзларига кўра, ҳозир дунёда “омикрон” штаммининг BА.5 субварианти доминант. Хасталикдан асосан эмланмаган аҳоли қатлами азият чекмоқда.

 

Ҳиндистонда Арнаб циклони: қурбонлар бор

Ҳиндистонда Арнаб циклони: қурбонлар бор

Мамлакатнинг шарқий соҳилида циклон ортидан электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Европа Иттифоқи ёқилғи танқислигига тайёрланмоқда: ҳарбий захиралардан фойдаланилиши мумкин

Европа Иттифоқи ёқилғи танқислигига тайёрланмоқда: ҳарбий захиралардан фойдаланилиши мумкин

Еврокомиссар Андриус Кубилюс инқироз шароитида ёқилғи ишлаб чиқаришни тез ошириш ва зарур захираларни шакллантириш муҳимлигини таъкидлади.

АҚШда ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди: у “энг хавфли жиноятчилар” қаторига киритилди

АҚШда ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди: у “энг хавфли жиноятчилар” қаторига киритилди

Маълумотларга кўра, у аввал ҳам ҳужум ва талончилик билан боғлиқ айбловлар бўйича судланган.

Шимолий Корея 10 га яқин баллистик ракета учирди: Жанубий Корея ҳарбийлари баёнот берди

Шимолий Корея 10 га яқин баллистик ракета учирди: Жанубий Корея ҳарбийлари баёнот берди

Бу Пхеняннинг октябрь ойидаги учинчи ракета учириши бўлди.

Саудия Арабистони Туркияга ўз ҳудудида ҳарбий база қуришни таклиф қилди — Hurriyet

Саудия Арабистони Туркияга ўз ҳудудида ҳарбий база қуришни таклиф қилди — Hurriyet

Бу база Туркиянинг Қатардаги ҳарбий иншоотига ўхшаш бўлиши мумкин.

Бутун Испания мотамда: мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди

Бутун Испания мотамда: мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди

Поездлар тўқнашувига темир йўл сигнализация тизимидаги носозлик сабаб бўлган бўлиши мумкин.

АҚШ Эронга қарши янги зарбаларга тайёрланмоқда — WSJ

АҚШ Эронга қарши янги зарбаларга тайёрланмоқда — WSJ

Янги ҳарбий кампания Теҳроннинг ҳарбий салоҳиятини заифлаштириш ва уни музокараларга қайтаришга қаратилиши мумкин.

Қора денгиз хавфсизлиги бўйича келишув: Болгария, Руминия ва Туркия ҳамкорликни кучайтиради

Қора денгиз хавфсизлиги бўйича келишув: Болгария, Руминия ва Туркия ҳамкорликни кучайтиради

Томонлар кемалар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун уч томонлама мувофиқлаштириш механизмини яратишга келишиб олди.