Ўзбекистон

«Ўзбекистон темир йўллари» халқаро тендер эълон қилди

Эндиликда бир йилда 5 миллион 925 минг 500 нафар йўловчига хизмат кўрсатилади.

«Ўзбекистон темир йўллари» халқаро тендер эълон қилди

 

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ 34 та замонавий электропоезд сотиб олиш бўйича халқаро тендер эълон қилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, мазкур тендер электропоездларга техник хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни етказиб бериш, шунингдек, кадрлар тайёрлашни ҳам назарда тутади.

 

Ҳаракат таркибини янгилаш, замонавий электропоездларни харид қилиш бўйича ҳозирда «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти Stadler, Skoda, Talgo, Hyundai, CAF, Siemens, Alstom, Hitachi, Pesa, CRRC-Dalian каби дунёнинг энг илғор компаниялари билан музокаралар олиб бормоқда.

 

34 та замонавий электропоездларнинг харид қилиниши натижасида 8 та янги йўналишларда темир йўл қатновлари ташкил этилиши кўзда тутилган.

Булар:

 

Тошкент—Жиззах—Тошкент, Тошкент—Келес—Тошкент, Навоий—Бухоро—Навоий, Самарқанд—Жиззах—Самарқанд, Самарқанд—Шаҳрисабз—Самарқанд, Самарқанд—Қарши—Самарқанд, Андижон—Хонобод—Андижон, Нукус—Хива—Нукус.

 

Янги йўналишларда темир йўл қатновининг йўлга қўйилиши натижасида бир йилда 5 миллион 925 минг 500 нафар йўловчига хизмат кўрсатилади.

 

Шунингдек,

 

Тошкент—Хожикент—Тошкент, Тошкент—Ангрен—Тошкент, Наманган—Андижон—Наманган, Қўқон— Андижон—Қўқон, Тошкент—Гулистон—Тошкент, Тошкент—Бекобод—Тошкент, Термиз—Сариосиё—Термиз, Қарши—Бухоро—Қарши, Бухоро—Хива—Бухоро, Самарқанд—Бухоро—Самарқанд каби 10 та мавжуд йўналишларда эса қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади.

 

«Янги йўналишларда поездлар ҳаракатининг йўлга қўйилиши ва мавжуд йўналишларда қўшимча қатновларнинг ташкил этилиши орқали бир йилда жами 22 миллион 473 минг 500 нафар йўловчига сифатли хизмат кўрсатишга эришилади», — дейилади хабарда.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"