Ўзбекистон

Ўзбекистон аҳолиси сони қайта ҳисобланди: 2026 йилда 39 миллиондан ошган

Мамлакатнинг 2010–2026 йиллардаги доимий аҳолиси сонини қайта ҳисоблади.

Ўзбекистон аҳолиси сони қайта ҳисобланди: 2026 йилда 39 миллиондан ошган

 

Миллий статистика қўмитаси аҳолини рўйхатга олиш натижалари асосида Ўзбекистоннинг 2010–2026 йиллардаги доимий аҳолиси сонига оид маълумотларни қайта ҳисоблаб чиқди.

 

Қайта ҳисобланган кўрсаткичларга кўра, 2026 йил бошида мамлакатнинг доимий аҳолиси 39 миллион 23,6 минг кишини ташкил этган. 2010 йил бошида эса бу кўрсаткич 29 миллион 215,9 минг киши бўлган.

 

Йиллар кесимидаги маълумотлар қуйидагича:

  • 2026 йил — 39 023,6 минг киши;

  • 2025 йил — 38 321,6 минг киши;

  • 2024 йил — 37 559,1 минг киши;

  • 2023 йил — 36 766,7 минг киши;

  • 2022 йил — 35 981,5 минг киши;

  • 2021 йил — 35 258,4 минг киши;

  • 2020 йил — 34 585,0 минг киши;

  • 2019 йил — 33 928,4 минг киши;

  • 2018 йил — 33 327,4 минг киши;

  • 2017 йил — 32 788,1 минг киши;

  • 2016 йил — 32 228,0 минг киши;

  • 2015 йил — 31 654,6 минг киши;

  • 2014 йил — 31 110,7 минг киши;

  • 2013 йил — 30 596,6 минг киши;

  • 2012 йил — 30 139,5 минг киши;

  • 2011 йил — 29 689,1 минг киши;

  • 2010 йил — 29 215,9 минг киши.

 

Маълумотлар ҳар бир йилнинг 1 январь ҳолатига кўра келтирилган.

Маҳкумлар ҳам олий таълим олиши мумкин: 2027 йилдан янги имконият яратилади

Маҳкумлар ҳам олий таълим олиши мумкин: 2027 йилдан янги имконият яратилади

Маҳкумларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган камида 50 та касбга ўқитиш дастурлари жорий этилади.

Икки давлатда ишлаганлар учун пенсия стажи қўшилади: Ўзбекистон ва Қирғизистон келишди

Икки давлатда ишлаганлар учун пенсия стажи қўшилади: Ўзбекистон ва Қирғизистон келишди

Келишувга кўра, бир мамлакатда тўпланган иш стажи пенсия олиш учун етарли бўлмаса, бошқа давлатда ишлаган даври ҳам ҳисобга олинади.

Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти тўхтатилади: қайси манзилларда ва қачонгача?

Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти тўхтатилади: қайси манзилларда ва қачонгача?

Туманларда газ қувурларини хавфсиз ҳудудга кўчириш ишлари якунлангач, босқичма-босқич қайта тикланади.

Зарарли APK-файллар ортидан 79 млрд сўм йўқотилди: Марказий банк огоҳлантирди

Зарарли APK-файллар ортидан 79 млрд сўм йўқотилди: Марказий банк огоҳлантирди

Ўзбекистонда киберфирибгарлик оқибатида фуқароларга 278,3 миллиард сўм зарар етказилган.

Наманганда ноқонуний дори омбори фош этилди: 23 мингдан ортиқ дори топилди

Наманганда ноқонуний дори омбори фош этилди: 23 мингдан ортиқ дори топилди

Уларнинг дастлабки қиймати 3,3 миллиард сўмдан ошади.

Мактабларда спорт ривожлантирилади: олимпия спорт турлари бўйича тўгараклар очилади

Мактабларда спорт ривожлантирилади: олимпия спорт турлари бўйича тўгараклар очилади

2027 йилдан спорт мусобақалари ғолибларига диплом ва сертификатлар электрон шаклда берилади.

Ўзбекистон ва Ўмон етакчилари олий давлат мукофотлари билан тақдирланди

Ўзбекистон ва Ўмон етакчилари олий давлат мукофотлари билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев Султонликнинг олий давлат мукофоти – “Ол Саид” ордени билан тақдирланди.

Президент Шавкат Мирзиёев ва Султон Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид учрашув ўтказди

Президент Шавкат Мирзиёев ва Султон Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Ўмон ўртасидаги муносабатлар кейинги йилларда фаол ривожланаётгани қайд этилди.