Ўзбекистон

Зарарли APK-файллар ортидан 79 млрд сўм йўқотилди: Марказий банк огоҳлантирди

Ўзбекистонда киберфирибгарлик оқибатида фуқароларга 278,3 миллиард сўм зарар етказилган.

Зарарли APK-файллар ортидан 79 млрд сўм йўқотилди: Марказий банк огоҳлантирди

 

Йил бошидан 1 октябргача мамлакатда мобил қурилмаларга зарарли файлларни юклаб олиш ва ўрнатиш билан боғлиқ 18 830 та фирибгарлик ҳолати қайд этилган. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.

 

Марказий банк Ички ишлар вазирлигининг Cardblock платформасида рўйхатга олинган фирибгарлик ҳолатлари юзасидан фуқароларнинг мурожаатларини таҳлил қилган. 2026 йил 1 январдан 1 октябргача бўлган давр натижаларига кўра, фирибгарликнинг бир нечта кенг тарқалган усуллари аниқланган.

 

Жумладан, фуқароларни телефон орқали кўрсатмалар бериб чалғитиш билан боғлиқ 611 та ҳолатда 27,7 миллиард сўм зарар етказилган. Telegram аккаунтларини эгаллаб олиш бўйича 2 808 та ҳолат қайд этилиб, 21,9 миллиард сўм маблағ йўқотилган.

 

Сохта савдо платформалари ва даромад ваъда қилувчи таклифлар орқали 1 044 та фирибгарлик содир этилган. Бунинг оқибатида 15,1 миллиард сўм зарар кўрилган. Понзи схемаларига пул киритиш билан боғлиқ 1 086 та ҳолатда эса зарар 14 миллиард сўмни ташкил этган.

 

Шунингдек, олдиндан тўлов қилинган товарлар етказиб берилмагани ёки хизматлар кўрсатилмагани юзасидан 3 571 та шикоят келиб тушган. Бу ҳолатларда фуқароларга 10,5 миллиард сўм зарар етказилган.

 

Фуқароларни кредитни бекор қилиш баҳонасида чалғитиб, уларнинг номига онлайн кредит расмийлаштириш билан боғлиқ 130 та ҳолат аниқланган. Етказилган зарар 10,6 миллиард сўмни ташкил этган. Онлайн ўйинлардаги тўловлар билан боғлиқ 272 та фирибгарлик ҳолатида эса 900 миллион сўм маблағ йўқотилган.

 

Бундан ташқари, банк карталари ва электрон ҳамёнлардан пул ечиб олиниши бўйича фирибгарлик тури кўрсатилмаган 11 475 та мурожаат қайд этилган. Улардаги зарар миқдори 98,1 миллиард сўмга тенг.

 

Марказий банк маълумотига кўра, кўриб чиқилган фирибгарлик ҳолатлари натижасида фуқароларга етказилган умумий зарар 278,3 миллиард сўмни ташкил этган. Тезкор чоралар натижасида 113,1 миллиард сўмлик маблағ блокланган.

 

Шу билан бирга, айрим фуқаролар банк карталаридан пул ечиб олинганини фирибгарлик деб ҳисоблаб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган. Текширувларда маблағлар кредит қарздорлигини сўндириш учун автоматик ечиб олингани аниқланган. Бундай 2 737 та мурожаат қайд этилган бўлиб, улардаги маблағлар миқдори 7,6 миллиард сўмни ташкил этган.

 

Айни пайтда фирибгарлик ҳолатлари юзасидан ички ишлар органлари томонидан суриштирув ва тергов ишлари олиб борилмоқда.

Наманганда ноқонуний дори омбори фош этилди: 23 мингдан ортиқ дори топилди

Наманганда ноқонуний дори омбори фош этилди: 23 мингдан ортиқ дори топилди

Уларнинг дастлабки қиймати 3,3 миллиард сўмдан ошади.

Мактабларда спорт ривожлантирилади: олимпия спорт турлари бўйича тўгараклар очилади

Мактабларда спорт ривожлантирилади: олимпия спорт турлари бўйича тўгараклар очилади

2027 йилдан спорт мусобақалари ғолибларига диплом ва сертификатлар электрон шаклда берилади.

Ўзбекистон ва Ўмон етакчилари олий давлат мукофотлари билан тақдирланди

Ўзбекистон ва Ўмон етакчилари олий давлат мукофотлари билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев Султонликнинг олий давлат мукофоти – “Ол Саид” ордени билан тақдирланди.

Президент Шавкат Мирзиёев ва Султон Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид учрашув ўтказди

Президент Шавкат Мирзиёев ва Султон Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Ўмон ўртасидаги муносабатлар кейинги йилларда фаол ривожланаётгани қайд этилди.

Чилонзорда Nexia-3 дарахтга урилди: уч киши ҳалок бўлди

Чилонзорда Nexia-3 дарахтга урилди: уч киши ҳалок бўлди

ЙТҲга автомобиль руль бошқарувида юзага келган техник носозлик сабаб бўлган.

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Ўмонга борди

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Ўмонга борди

Президентни Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид ва султонликнинг юқори даражали расмийлари кутиб олди.

Реновация эвазига 1 та уй ўрнига 2 та хонадон: Тошкентда янги имконият

Реновация эвазига 1 та уй ўрнига 2 та хонадон: Тошкентда янги имконият

Уй-жой масаласини ҳал этишнинг яна бир варианти сифатида мулкдорларга Янги Тошкент ҳудудидан хонадон ажратиш таклиф этилиши мумкин.

Бухорода ўқувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилин-дими? Мактаб бошқармаси изоҳ берди

Бухорода ўқувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилин-дими? Мактаб бошқармаси изоҳ берди

Мактабнинг том қисми қулаган, бошқа хоналарида ҳам конструктив нуқсонлар аниқланган бўлиб, бино фойдаланишга яроқсиз деб топилган.