0

Қувайт Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг аъзосига айланди

Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Остона бўлиб ўтадиган кенгашнинг VI саммитида маълум қилди.

Қувайт Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг аъзосига айланди

 

Қозоғистон раҳбари саммитни очар экан, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш олтинчи саммитининг барча иштирокчиларига миннатдорлик билдирди. 

 

Тўқаев бу йил мазкур кенгашни чақириш ташаббусига 30 йил тўлишини таъкидлади. Бу давр мобайнида саммит кўп томонлама ҳамкорлик платформаси ва замонавий дипломатиянинг халқаро институтига айланди.

 

«1999 йилда кенгашга 15 давлат аъзо бўлган бўлса, ҳозир уларнинг сони 27 тага етди. Бу, аслида, Осиё давлатлари, бутун жаҳон ҳамжамияти олдида форум нуфузи ошганидан далолат беради. Кувайт ҳам кенгаш аъзоси сифатида бизга қўшилганидан жуда мамнунмиз», — дейди Қозоғистон раҳбари.

 

Эслатиб ўтамиз, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаши 1992 йилда Қозоғистон ташаббуси билан ташкил этилган давлатлараро форум бўлиб, унинг фаолияти мулоқот учун шароит яратиш, қарорлар қабул қилиш ва Осиёда хавфсизликни таъминлаш соҳасида чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган.

 

Ўзбекистон, Озарбайжон, Афғонистон, Баҳрайн, Бангладеш, Вьетнам, Миср, Исроил, Ҳиндистон, Иордания, Ироқ, Эрон, Қозоғистон, Қатар, Камбоджа, Хитой, Жанубий Корея, Қирғизистон, Мўғулистон, БАА, Покистон, Фаластин, Россия, Тожикистон, Таиланд, Туркия, Шри-Ланка Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашининг доимий аъзолари ҳисобланади.

 

Кенгашда кузатувчи мақомидаги мамлакатлар: Беларусь, Индонезия, Малайзия, АҚШ, Украина, Филиппин, Япония, Лаос ва Туркманистон.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"