Жамият

Қачонгача орқа эшикдан кирамиз?

Аксарият вазирлик ва ташкилотлар, ҳокимиятлар, ҳатто, катта-катта ўқув муассасалари биноларнинг асосий кириш дарвозалари доим ёпиқ.

Қачонгача орқа эшикдан кирамиз?

 

Яқинда пойтахтимиздаги туманларнинг бирига тадбирга бордим. Ушбу ташкилотга илк маротаба ташриф буюрганим боис асосий эшиги томон бордим (иккинчи эшиги борлигидан бехабар эдим). Бироқ берк экан. Тушлик пайти ҳам эмасди. Эшикни қайта-қайта очмоқчи бўлаётганимни кўрган бир киши: "Бинога орқа эшикдан кирилади. Мана, "стрелка" қилиб қўйилган" дея сал нарироқда ёпиштириб қўйилган қоғозга ишора қилди. Ҳақиқатдан ҳам эшикнинг бир четига «Кириш» деб ён томонга йўналиш белгиси қўйилган экан.

 

Шундан сўнг эътибор билан кузата бошладим. Аксарият вазирлик ва ташкилотлар, ҳокимиятлар, ҳатто, катта-катта ўқув муассасалари биноларнинг асосий кириш дарвозалари доим ёпиқ турар экан. Бинога кириш негадир орқа ёки ён тарафдан очилган кичкина эшикдан кирилади. Шу ерда ишловчи ходимлар, ҳатто, ташкилот раҳбарларининг ўзи ҳам орқа эшикдан кириб-чиқади.

 

Айрим ташкилот ходимларидан бунинг сабабини сўраб, тайинли жавоб ололмадим. Балки кўпчиликдан "бу хавфсизлик нуқтайи назаридан қурилган", деган ўй ҳам ўтиши мумкин. Бироқ ўша текширувчи қурилмани асосий дарвоза ёнига ҳам ўрнатса бўлади-ку...

 

Эсимда, мен ўқиган институтнинг асосий эшиги ҳам кўпинча «юқоридан» текширувчи (ё меҳмон) келса ёки катта байрамлардагина очиларди, холос. Талабалар ўқув биносига ён эшикдан кириб-чиқишарди. Балки бу вилоятда бўлгани учун шундайдир деб ўйлардим. Лекин Тошкентга келиб, ишга жойлашиш асносида кўплаб ташкилот ва идора эшикларини тақиллатишимга тўғри келди. Ўшанда ҳам асосий эшикдан кирганимни эслолмайман.

 

Бундан икки уч йил аввал (вақтинча) нуфузли вазирликда ишлашимга тўғри келди. Шу вақтларда ҳам ташкилотнинг асосий эшиги оддий ходимлар ва фуқаролар учун очилмас эди. Фақатгина у ердан бошлиқ кириб-чиқарди, холос.

 

Ҳозир ҳам вазият ўша-ўша. Балки, шунинг учундир биз муаммоларимизга ечим топмоқчи бўлсак, тўғридан-тўғри мурожаат қилиш ўрнига орқа ёки ён эшикларни излаб қоламиз. Чунки асосий эшик ёпиқ бўлишини биламиз.

 

Сўнгги йилларда халқ билан мулоқот, аҳолининг муаммоларини ўрганиш анча жадаллашди. Юқори давлат идоралари вакиллари ҳам халқ билан яқинлашди. Жойларга чиқиб, аҳоли муаммоларини очиқ тинглай бошлади. Йиллар давомида ечимини кутаётган масалалар ҳал бўлиб, йўқолган калаванинг учи топилмоқда. Бугун раҳбарлар юмшоқ креслоси ва салқин хонасида ўтиргани йўқ. Аҳоли орасида уларнинг дарди билан юрибди. Бу бир томондан халқнинг давлатга ишончини ошираётган бўлса, иккинчи томондан, қайсидир маънода, «орқа ва ён эшик»ларни ёпиб, жамиятимиз ривожига тўсиқ бўлаётган иллатларнинг олдини олмоқда.

 

Катта-катта биноларнинг панжара ортига яширинган салобатли дарвозаларини очиш, нажот умидида ташкилот эшигини қоқиб келган халқимиз ҳам юқори ташкилотларга фақат орқа эшикдан эмас, балки тўғридан-тўғри кириб бориб, муаммоларига одилона ечим топиш вақти келганига ҳам анча бўлди. Бир сўз билан айтганда, бош эшикларни очиш вақти келди, назаримда.

 

Зора, долзарб муаммоларимиз "асосий эшик"дан кирилганда ҳал этилишини кутиб турган бўлса, не ажаб.

 

Баҳринисо Мадумарова

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"