Жамият

Маҳкумлар жанжали ўлим билан якунланди

Воқеа Пискентда содир бўлган.

Маҳкумлар жанжали ўлим билан якунланди

 

Тошкент вилояти Пискент туманидаги жазони ўташ манзил колонияларининг биридаги икки маҳкум ўртасида жанжал содир бўлди. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.

 

Қайд этилишича, 50-сонли манзил колония ётоқхонасида илгари тўрт маротаба судланган шахс ўзаро тортишув вақтида бошқа бир маҳкумга тан жароҳати етказган.

 

«Кечаси қўлида темир бор эди, менга отиб қолди. Шу пайт иягига урдим, урган вақтимда ўнг оёғи сирпаниб кетиб, ерга тушди», — дейди айбланувчи.

 

Айбланувчи Ш.Х. Жиноят кодексининг 104-модда (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми «д» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. Унинг ўталмай қолган жазосини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Маҳкумлар жанжали ўлим билан якунланди | Zamon.uz