Жамият

Мансабдорларнинг одоб-ахлоқ меъёрлари қабул қилинди

Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар 25 октябрга қадар ўзини тутиш қоидаларини тасдиқлайди.

Мансабдорларнинг одоб-ахлоқ меъёрлари қабул қилинди

 

Ўзбекистонда мансабдор шахсларнинг одоб-ахлоқ меъёрлари қабул қилинди. 

 

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Давлат хизматчиларининг намунавий одоб-ахлоқ қоидалари ва Одоб-ахлоқ комиссияси тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланган.

 

Унга кўра, давлат хизматчилари хизмат ва норасмий вақтларида қуйидаги умумий хулқ-атвор қоидаларига риоя қилишлари шарт:

 

•давлат хизматчисининг обрўсига путур етказадиган ҳаракатлардан ўзини тийиш;

 

•масъулият ва касбга содиқлик кўрсатиш;

 

•ҳалолликни кундалик шиорга айлантириш;

 

•мураккаб вазифаларни бажаришда ҳамкасбларга ёрдам бериш.

 

Давлат органлари, Вазирлар Кенгашлари, бошқармалар ва бошқа ташкилотлар ўз фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда 25 октябрга қадар ўзини тутиш қоидаларини тасдиқлайди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.