Жамият

Самарқандда даҳшатли ЙТҲ: шифохонадан уйига олиб кетилаётган чақалоқ ҳодиса қурбони бўлди

"Spark" ва "Nexia" тўқнашиши оқибатида ҳайдовчи ҳам ҳалок бўлган.

Самарқандда даҳшатли ЙТҲ: шифохонадан уйига олиб кетилаётган чақалоқ ҳодиса қурбони бўлди

 

Самарқанднинг Жомбой туманида юз берган ЙТҲда ҳайдовчи ва уч кунлик чақалоқ вафот этди. Бу ҳақда STV вилоят ИИБ берган хабарга таяниб хабар берди.

 

Маълум қилинишича, воқеа 18 октябрь куни Ширинкент — Ғазира автомобиль йўлининг 10-километрида юз берган. Н.Н. бошқарувидаги Spark йўлнинг қарама-қарши қисмига ўтиб кетиши оқибатида Nexia билан тўқнашган.

 

Оқибатда Spark ҳайдовчиси ҳамда Nexia’да бўлган, туғруқхонадан олиб келинаётган уч кунлик чақалоқ ҳалок бўлган.

 

Ҳолат юзасидан Жомбой вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (транспорт воситалари ҳаракати қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Самарқандда даҳшатли ЙТҲ: шифохонадан уйига олиб кетилаётган чақалоқ ҳодиса қурбони бўлди | Zamon.uz