Cаломатлик

Маймунчечак чекинмоқда

Касалланиш даражаси қарийб 21% га тушган.

Маймунчечак чекинмоқда

 

 

ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус сўнгги 8 ҳафтада маймунчечак билан касалланиш ҳолатлари камайганини эълон қилди.

 

Аммо айрим давлатларда бу кўрсаткич юқорилигича қолаётганини ҳам таъкидланди. Бош директорнинг сўзларига кўра, "баъзи мамлакатларда касаллик алангаси ҳали чўққисида турибди".

 

Бу давлатлар қаторига 4 та ўлим ҳолати қайд этилган Гана ҳам киради.

 

Гебрейесус барча давлатларда маймунчечакка қарши вакцина ва дори-дармонлар борлигини билдирди.

 

ЖССТ ҳисоботига кўра, 16 октябрь ҳолатига 109 мамлакатда 73 437 та маймунчечак билан касалланиш ҳолати қайд этилган, 29 киши касаллик қурбони бўлган. 10 октябрдан бери бир ҳафтада 2 167та янги ҳолат учраган, бу олдинги ҳафтага нисбатан 20,6% кам.

 

Олдинроқ ЖССТ маймунчечак эпидемияси қачон тугашини айтганди. 

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Маймунчечак чекинмоқда | Zamon.uz