Самарқанддаги хонадонларнинг биридан 2 қоп марихуана топилди
Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Жорий йилнинг 8 октябрь куни Самарқанд вилояти Жомбой тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган текширув давомида фуқаро хонадонида ноқонуний равишда марихуана етиштиргани ва кўп миқдорда гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётгани аниқланган.
Хабарга кўра,текширув давомида, туманда жойлашган «Журият» маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро ўз томорқасида икки туп марихуана гиёҳвандлик ўсимлиги етиштираётгани маълум бўлган.
Шундан сўнг, ИИБ ходимлари уйни бошқа ҳудудларини тинтув қилганда, 636 туп қуритилган марихуана поялари ва 2 қоп (20 кг) қуритилган гиёҳвандлик моддаларини топишган.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан, 49 ёшли фуқарога нисбатан Жомбой тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







