Тошкент ҳайвонот боғининг иш вақти ўзгарди
Шу кунгача боғ кассалари иш вақти соат 08:00 дан 17:30 гача эди. Ҳайвонот боғининг эса соат 19:00 гача ишлаган.

Эндиликда 24 октабрдан бошлаб Тошкент ҳайвонот боғи кассалари 08.00 дан 17.00 гача ишлайди.
Ҳайвонот боғининг ўзи эса ташриф буюрувчилар учун соат 18.30 гача ўз фаолиятини олиб боради.
Маълумот учун, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган ҳайвонот боғлари сони 3 тани ташкил этган. Ушбу ҳайвонот боғлари Сурхондарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида жойлашган. Мазкур ҳайвонот боғларида жами 14 443 турдаги ҳайвонот дунёси жонзотлари мавжуд.







