Жамият

Ва ниҳоят узоқ кутилган боғ очилди

У тест режимида фаолият бошлади.

Ва ниҳоят узоқ кутилган боғ очилди

 

“Ғафур Ғулом” номидаги маданият ва истироҳат боғида таъмирлаш ишлари ниҳоят якунига етиш арафасида. Бугундан боғ тест режимида фаолият бошлади. Яъни ўрнатилган ускуналар аҳоли хавфсизлиги учун қайта-қайта синовлардан ўтказилмоқда. Тозалаш ва тартибга келтириш ишлари олиб борилмоқда.

 

Боғнинг реконструкция концепцияси ўзининг ёндашуви билан ажралиб туради.

 

“Биз фақатгина пойтахтнинг энг йирик яшил ҳудудларидан бирини сақлаб қолишни эмас, балки ҳудудни янги ва турли дарахтлар, буталар ва гуллайдиган ўсимликлар билан тўлдиришни ҳам ўз олдимизга вазифа сифатида қўйгандик”, – дейди “Ғафур Ғулом” боғи директорининг ўринбосари Зафар Мирзаулуков.

 

Боғ барча раста, кафе ва кабоб тайёрлайдиган жойлардан тозаланди. Катта эътибор ландшафт дизайнига қаратилди ва бунда боғ максимал даражада табиий бўлиб, уйғунлик сақлаб қолинди. Асосийси, боғдаги дарахтлар тўлиқ сақлаб қолинди ва суғориш тизими тўлиқ ўзгартирилди.

 

“Ғафур Ғулом” боғи “экофрендли” услубида янгиланди. Масалан, энг кичик ташриф буюрувчилар учун ўйин майдонларида хорижда ишлаб чиқарилган тўлиқ табиий композицион материаллардан бўлган турли арқонли зиналар, қоялар ва канатлар ўрнатилди. Боғга, яна битта диққатга сазовор нарса – чархпалак қайтарилган. Ушбу аттракцион ёпиқ кабинкалар ва кондиционерлаш тизимига эга замонавий тарзда жиҳозланган. Пиёда сайр қилиш ва югуриш йўлакларига жой бўшатиш учун боғда аттракционлар сони камайтирилган

 

Боғ ҳудудида жойлашган иккита кўл тўла таъмирланиб, гидротизимлар тўлиқ ўзгартирилди, шунингдек, кўлларнинг атрофида пляж зоналари ва табиат қуршовида дам олиш учун жойлар яратилди. Кўлларнинг бирида қайиқ ва катамаранлар сақлаб қолинмоқда, иккинчи кўл эса ўрдаклар учун ажратилган.

 

Аввалроқ, мутасаддиларнинг маълумотига кўра боғ 24-октябрь куни фаолият бошлаши, бундан ташқари бугун истироҳат боғи пойтахтда кузатилаётган ёмғирли об-ҳаво туфайли бир неча кундан сўнг очилиши ҳақида маълумот берган эдик.

 

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"