Acıbadem - Истанбулдаги ўнинчи ва дунёдаги йигирма тўртинчи шифохоналар тармоғи
Бугунги кунда Acıbadem 5 та давлатда, жумладан Туркия, Болгария, Македония, Сербия ва Нидерландияда 24 та шифохона ва 14 та амбулатория шифохонаси билан фаолият юритувчи глобал тармоқ ҳисобланади.

Acıbadem шифохоналар тармоғи ўзининг Соғлиқни сақлаш соҳасидаги йўлини Истамбул (Туркия) ҳудудидаги кичик маҳаллий касалхона сифатида бошлаган.

Ҳозирги вақтда Acıbadem шифохоналар тармоғи тиббий туризм соҳасидаги дунё бренди бўлиб, илғор технологиялар ва Joint Commission International (JCI) ва ISO 15189 клиник лабораториялар аккредитацияси сертификати каби халқаро сифат стандартларига жавоб берадиган эксперт гуруҳлари ёрдамида энг юқори сифатли хизматларни тақдим этмоқда. Ҳар йили дунёнинг турли бурчакларидан кўплаб беморлар даволаниш учун Туркияга ташриф буюришади ва улар Acıbadem шифохонасини танлашади. Қулайлик, ишонч ва изчилликни таъминлаш учун Acıbadem хорижлик беморларга кенг кўламли хизматларни, жумладан, маслаҳатлар, диагностика муолажалари, даволаш ва суғурта, саёҳат ва турар жойни ташкиллаштириш ҳамда таржима хизматларини таклиф этади. Acıbadem халқаро беморларни қўллаб-қувватлаш маркази "универсал марказ" сифатида ишлаб чиқилган ва бемор мурожаат қилган вақтдан бошлаб то ўз мамлакатига қайтгунга қадар тиббий хизматларни 20 хил тилда таклиф этади.

Тиббиёт соҳасида дунёга машҳур тармоқ ва Туркиянинг етакчи соғлиқни сақлаш гуруҳи сифатида Acıbadem жадал суръатларда ўсишда давом этмоқда. Гуруҳ ўзининг энг янги шифохонаси - Истанбулдаги ўнинчи ва дунёдаги йигирма тўртинчи шифохоналар тармоғи бўлмиш - Acıbadem Ataşehir шифохонасини очди. Acıbadem Ataşehir ўзининг ноёб меъморчилиги, илғор тиббий технологиялари ва фақатгина соғлиқни сақлаш бошқаруви жамоаси томонидан ишлаб чиқилган рақамли тизимлари билан ном қозонган. Шифохона биносининг ички майдони 65 000 кв.м. ва "Экологик тоза" ва "Ақлли бино" функциялари учун LEED Gold эко стандартига мувофиқ сертификатланган.

Acıbadem Ataşehir тиббиётнинг барча соҳаларида даволанишни қамраб олади, аммо касалхонанинг ноёб дизайни ва беморларнинг хавфсизлиги ва қониқишини таъминлаган ҳолда уларнинг барча эҳтиёжларини ҳисобга оладиган хусусиятлари туфайли онкология, гинекология, нейрожарроҳлик, ортопедия, ЭКУ ва педиатрия беморларига алоҳида эътибор қаратилади. Шифохонада беморлар учун 153 та палаталар ва 298 нафар ётоқжойлар, 10 та операция хонаси, 1 та ЭКУ учун операция хонаси, эндоскопия/колоноскопия ва ангиографик аралашув хоналари мавжуд.

Аcıbadem Ataşehir шифохонасида болалар учун қулай муҳитни таъминлайдиган алоҳида бино мавжуд бўлиб, у ерда бемор-болажонлар шифохона муҳитидан чалғишлари мумкин. Педиатрия бўлими барча бўлим ва бўлинмаларида шифокорлар билан кеча-ю кундуз фаолият юритади. Кузатув хонаси поликлиниканинг кириш қисмида жойлашган ва иситма ва инфекция билан оғриган болалар учун тўғридан-тўғри алоҳида кириш жойига эга. Қон таҳлиллари ва эмлаш учун болалар ва уларнинг оилалари шифохонага кирмаган ҳолда махсус бўлимга ташриф буюришлари мумкин.

Шунингдек, яна бир алоҳида кириш эшиги мавжуд бўлиб, у ерда тажрибали мутахассислар жамоасидан иборат онкология диспансери саратон касаллигига чалинган беморларга кўп тармоқли хизмат кўрсатади. Жамоа Ataşehir шифохонасида жойлашган Truebeam ва Ethos радиацион онкология қурилмалари билан ишлашда катта тажрибага эга. Радио онкология технологияларидан ташқари диагностика учун ПЭТ-КТ ҳам мавжуд, шифохонада жами 34 та кимётерапия бўлими фаолият юритади, улардан 30 таси амбулатор бўлим ва 4 таси даволаш учун стационар бўлимлардир.

Туркиядаги Acıbadem шифохоналарида даволанишга оид барча қизиқтирган саволлар бўйича Acıbadem’нинг Тошкент ва Самарқанддаги ваколатхонасига мурожаат қилишингиз мумкин:
Тошкентдаги ваколатхонамизнинг манзили: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли мавзеси, 19-уй.
Телефон: +998 95 144 54 45
Самарқанддаги ваколатхонамизнинг манзили: Самарқанд шаҳри, Мирзо Улуғбек 140.
Телефон: +998 66 234 41 71
Расмий сайт орқали барча керакли маълумотларга эга бўлишингиз мумкин: www.acibadem.com.ru
Шунингдек, қўшимча маълумотларни олиш учун, ҳамда тажрибали ва юқори малакали шифокорларнинг қабулига ёзилиш учун Acıbadem расмий Telegram ва Instagram саҳифаларига аъзо бўлишингиз мумкин:
Telegram: @acibadem_turkey
Instagram: @acibadem.russian







