Жамият

Метрода шубҳали қути ва рюкзак қолдириб кетилди

Унда портловчи қурилма бор-йўқлигини текшириш учун махсус гуруҳ жалб этилган.

Метрода шубҳали қути ва рюкзак қолдириб кетилди

 

Тошкент метросининг Чилонзор йўналиши “Буюк ипак йўли” метро стансиясида Транспорт ва туризм обектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти ходими томонидан электропоездда шубҳали қути ва рюкзак қолдириб кетилгани аниқланди.

 

Қолдириб кетилган буюмлар ўриндиқ ёнидан топилган. Масъул ходим зудлик билан навбатчилик қисмига хабар берган. Рюкзак ва қутида портловчи қурилма бор-йўқлигини текшириш учун ҳодиса жойига ИИВ махсус гуруҳи жалб этилган.

 

Текширувлар натижасида қолдириб кетилган рюкзак ва қутида портловчи моддалар ҳамда шубҳали буюмлар йўқлиги аниқланган. Орадан 30 дақиқа ўтгач, фуқаро метрополитен ходимига мурожаат қилиб, поезд ичида нарсалари қолиб кетганлигини маълум қилган. Фуқаро билан суҳбат ўтказилиб, далолатнома тузилган ва қолдириб кетилган буюмлар ўз эгасига топширилган.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Метрода шубҳали қути ва рюкзак қолдириб кетилди | Zamon.uz