Жамият

Халқаро транспорт алоқалари - истиқболли лойиҳалар

Яқин кунларда кўҳна Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити бўлиб ўтади.

Халқаро транспорт алоқалари - истиқболли лойиҳалар


Яқин кунларда Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг олий даражадаги биринчи саммити ўз ишини бошлайди.


Ўтган йили Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган саммитда Туркий кенгаш номини Туркий давлатлар ташкилоти деб ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинган эди. Ҳозир тузилма таркибида Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон ҳамда Ўзбекистон каби мамлакатлар бор. Венгрия кузатувчи бўлса, Туркманистон бетараф давлат сифатида унинг доимий меҳмонидир.

Туркий давлатлар ташкилотининг мақсади – аъзо давлатлар ўртасида ўзаро фойдали ҳамкорликни ривожлантириш. Асосий вазифалари минтақавий ва икки томонлама ҳамкорликни рағбатлантириш, сиёсий, ҳуқуқий муҳофаза қилиш, савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт, банк молия, маданий-гуманитар каби соҳалар ташкил этади.


Мазкур вазифалар ўтган йили 12 ноябр куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан таклиф этилган “Туркий дунё нигоҳи – 2040” истиқболли дастурий ҳужжатда ўз аксини топган. Ўшанда Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган Туркий давлатлар савдо ҳамкорлиги бўйича тадқиқот марказини ташкил этиш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш учун транспорт ва транзит масалаларига алоҳида эътибор қаратиш, саноат кооперациясини кучайтириш каби таклифлар бир овоздан қўллаб-қувватланганди.


Ҳозир ташкилотнинг диққат-марказида – аъзо давлатлар ўртасида транспорт алоқаларини таъминлаш, божхона ва транспорт тартибларини соддалаштириш масалалари турибди. Ўзбекистон Туркий давлатлар ташкилотининг мамлакатлари билан транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида аҳамият беради. Зеро, ушбу масала “Туркий дунё нигоҳи – 2040” стратегик ҳужжатида алоҳида ўрин тутади. Бундан ташқари, асосий эътибор мамлакатлар транспорт алоқаларини таъминлаш, божхона ва транспорт тартибларини, жумладан, рақамлаштириш орқали соддалаштиришга қаратилмоқда.


Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, денгизга чиқиш имконига эга бўлмаган мамлакатлар транспорт хизматларига ҳақ тўлаш учун икки баравар кўп маблағ сарфлайди. Кўп ҳолда Марказий Осиё мамлакатлари учун транспорт харажатлари импорт қилинадиган товарлар қийматининг 60 фоизига етади.


Бугунги кунда Ўзбекистоннинг экспорт-импорт ва транзит алоқалари 9 та халқаро транспорт йўлаклари бўйлаб амалга оширилмоқда, улардан 8 таси камида мазкур ташкилотга аъзо бир мамлакат орқали ўтади. Ўзбекистон билан чегарадош 5 мамлакатдан 2 таси ташкилот аъзоси (Қозоғистон ва Қирғизистон) ва 1 таси давлат кузатувчи мақомига эга (Туркманистон). 


Ҳозир жаҳоннинг аксарият давлатлари олдида кўндаланг турган муаммолар транспорт ва божхона соҳаларида кузатилмоқда. Шу боис ҳам ташкилотга аъзо давлатлар бошқа давлатларни ҳам божхона тартиб-таомиллари соддалаштирилган “Туркий йўлакка” интеграсияланишига чақирмоқда.


Негаки, Осиё орқали асосий жаҳон базорларига, жумладан, Хитой, Ҳиндистон, Покистон ва бошқа Осиё мамлакатларига, шунингдек, Озарбайжон ва Туркиядан Европа давлатларига чиқишни таьминлаш муҳим аҳамиятга эга. 


Бу йўналишларда транспорт йўлакларини ривожлантириш логистика инфратузилмасини яратиш бўйича йирик лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш умумий манфаатларимизга тўла жавоб беради. Ташкилотга аъзо давлатлар рақамли технологияларни жорий этишни кенгайтиришга интилиши рақамлаштириш соҳасида амалий ҳамкорликни янада ошириш, жумладан, электрон минтақалараро савдо ва товар биржасини биргаликда ривожлантириш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш учун шароит яратади.


Рақамли ечимларни Марказий Осиё мамлакатларини Хитой ва Жанубий Осиё минтақаси билан боғлаши мумкин бўлган қуруқлик кўпригига айлантиришга имкон беради. Бу эса, минтақа давлатларининг глобал таъминот занжирларига ва халқаро транзит юк ташувларигаянада чуқурроқ интеграсиялашувини таъминлайди.

Мавлуда ИРИСБЕКОВА,
иқтисодиёт фанлари доктори, профессор

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Халқаро транспорт алоқалари - истиқболли лойиҳалар | Zamon.uz