Тошкентда Captiva ёниб кетди
Ҳолат юзасидан ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари суриштирув олиб бормоқда.

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида Lexus ва Captiva ўртасида ЙТҲ содир бўлди.
Маълум қилинишича, 2022 йил 7 ноябрь куни соат 22:00 ларда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Алишер Навоий—Зарафшон кўчалари кесишган чоррахада 1969 йилда туғилган В.П. давлат рақами белгиси 25 M 000145 бўлган Lexus русумли автоуловни бошқариб кетаётиб, ҳайдовчи 2001 йилда туғилган С.И.га тегишли давлат рақам белгиси 01 S 181 LA бўлган Captiva билан тўқнашув содир этган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Lexus ва Captiva автомашинаси ҳайдовчилари ва йўловчилари турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







