0

Эксперт: ТДТнинг фаоллашуви дунёда катта қизиқиш уйғотмоқда

Zamon.uz Самарқанд саммити аҳамияти ҳақида мутахассис фикри билан қизиқди.

Эксперт: ТДТнинг фаоллашуви дунёда катта қизиқиш уйғотмоқда

 

Шу кунларда Самарқанд яна дунё диққат марказида: Туркий Давлатлар Ташкилотининг навбатдаги саммити ушбу шаҳарда ўтказилмоқда. Ташкилотнинг янги форматдаги илк йиғилиши қандай аҳамиятга эга? Туркий давлатлар биринчи навбатда қайси соҳаларда ҳамкорликни кучайтириши зарур? Zamon.uz сайти шу саволлар билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи Баҳромжон Сотиболдиевга юзланди.

 

—Дунё манзараси шиддат билан ўзгариб бораётган, давлатлар ўртасида ўзаро ишончсизлик кучайиб ва  баъзи минтақалардаги қонли тўқнашувлар юз бериб турган пайтда Туркий давлатлар ташкилотининг фаоллашуви катта қизиқишларга сабаб бўлмоқда. Ушбу ташкилотга аъзо давлатларнинг келиб чиқиши, тарихи, турмуш тарзи, тили ва диний келиб чиқиши ўхшаш.

 

Дунё иқтисодиётида инқирозли вазият ортидан анъанавий ишлаб чиқариш занжирларининг узилиши кузатилмоқда. Шундай бир вазиятда ўзаро мулоқотнинг етишмаётганлигини кўриш мумкин.

 

Жорий ҳолатда ўзаро манфаатларни ҳисобга олган ҳолда иқтисодий лойиҳаларни, саноат кооперацияларини амалга ошириш, янги иқтисодий занжирларни ташкил қилиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун қилинаётган ҳаракатлар ташкилотга аъзо барча давлатлар учун муҳим.

 

Дунёдаги беқарор вазият фонида ТДТ аъзоларининг ўзаро яқинлашуви уларнинг хавфсиз тараққиётига, иқтисодий ривожланишига ва турли соҳалардаги қўшма лойиҳаларига катта туртки бериши шубҳасиз ҳамда бу жараёнлар халқаро миқиёсда катта қизиқиш уйғотяпти.

 

Шу билан бирга ТДТ ўртасида қандайдир сиёсий интеграция ҳақида гапиришга ҳали эрта. Ҳозирда энг муҳим вазифа — амалий ҳаракатларни жадаллаштиришда. Бунда ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, бозорларни бир-биримиз учун очиш, янги саноат кластерлари, иқтисодий занжирларни ташкил этиш, технологиялар, маданият ва ёшлар сиёсати масалаларидаги биргаликдаги ҳаракатларни кучайтириш зарур.

Ушбу тарихий саммит Ўзбекистоннинг қарашлари ва ёндашувларини дунёга танитиш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилади.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"