Наманганда Lacetti ағдарилиб кетди
Автомобиль ичида бўлган фуқаролар аҳволи ҳақида маълум қилинди.

Наманган Тўрақўрғон туманида светофорнинг сариқ чироғида ҳаракатланган Lacetti «Волга» билан тўқнашиб ағдарилиб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, туман ҳудудидан ўтагн 4Р-112 «Фарғона ҳалқа йўли» автомобиль йўлининг 70-километрида Наманган-Поп йўналишида кетаётган Lacetti ҳайдовчиси светофорнинг сариқ чироғида ҳаракатланиб, хавфсизликни таъминлай олмай ички кўчадан чиқиб келаётган «Газ-2401» русумли транспорт воситасига урилиб, рулни чап томонга буриши оқибатида йўлни иккига ажратувчи темир тўсиққа бориб урилган ва ағдарилиб кетган.
Шунингдек, ҳодиса оқибатида машиналар техник шикастлангани, автомобиль ичида бўлган фуқаролар орасида жароҳат олганлар йўқлиги маълум қилинган.







