Шифокорларга тобора кўпроқ травматолог хизмати керак бўлиб бормоқда

Сўнгги пайтларда Ўзбекистонда шифокорларнинг дўппосланиш ҳолатлари кўпайиб боряпти.

Шифокорларга тобора кўпроқ травматолог хизмати керак бўлиб бормоқда

 

Дунёда Яратган томонидан улуғланган иккита касбнинг биринчиси — ўқитувчилик бўлса, иккинчиси — шифокорликдир. Ўз касбига содиқ шифокорлар ҳар куни барчамизга сидқидилдан холис хизмат қилиб, инсонпарварлик намунасига айланиб бормоқда. Шунга қарамай, тиббиёт ходимлари билан боғлиқ нохуш вазиятлар тез-тез учраб турибди. 

 

Уйимизга бизни даволаш учун келган «тез ёрдам»ни 5 минут эртароқ келмадинг деб, калтаклашгача бориш, уларни турли беҳаё сўзлар билан ҳақорат қилиш ва соғлигидан айириш... 

 

Уларни ижтимоий ҳимоялаш баробарида, ҳуқуқий манфаатларини таъминлаш ҳам айни пайтда долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. 

 

Маълумотларга қараганда, 2010-2022 йилларда мамлакатимизда 285 дан ортиқ ҳолатда тиббиёт ходимларига нисбатан турли шаклдаги тажовузлар қилинган. Биргина Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудлардаги филиалларида 2018 йил ва 2019 йилнинг ўтган уч ойи давомида 40 дан зиёд тиббиёт ходимларига бемор ва бемор қариндошлари томонидан тан жароҳати етказиш билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилган. Уларнинг аксарияти бўйича ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан тегишли чоралар кўрилган бўлсада, ҳамон етарли чора кўрилмаган ҳолатлар ҳам мавжуд. 

 

Бироқ амалдаги қонунчиликда хизмат вазифасини бажариб турган тиббиёт ходимларига нисбатан тажовуз қилганлик, тиббий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ фаолиятга тўсқинлик қилганлик учун тўғридан-тўғри жавобгарлик белгиланмаган. Бу эса амалиётда айбдор шахслар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг турли моддаларига асосан жавобгарликка тортилишига, уларга қилмишга яраша жазо тайинланмай қолишига сабаб бўлмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси йиғилишида депутатлар “Тиббиёт ходимининг фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар.

 

Ушбу қонун лойиҳаси билан эндиликда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс янги модда билан тўлдирилиб, унда тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказган фуқароларга 1,5 миллион сўмдан 2,1 миллион сўмгача, мансабдор шахсларга эса 2,1 миллион сўмдан 3 миллион сўмгача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ белгиланмоқда.

 

Хулоса қилиб айтганда, “Саломатлик – туман бойлик”дек неъматимизни асраб-авайлаб келган шифокорларга таҳдид қилиш уларнинг руҳиятига салбий таъсир қилиши билан бир қаторда, ўсиб келаётган авлодни ушбу касбга бўлган қизиқишини ҳам сўндиради.  Куни кеча Шифокорлар куни муносабати билан тиббиёт ходимлари улуғланди, уларнинг шаънига юксак сўзлар битилди. Бироқ бу эҳтиром фақат муайян саналарда эмас, ҳар куни ҳар вақт бўлмоғи лозим. Зеро,“Таълим ал-мутааллим” китобида шундай дейилган: “Табиб ва муааллим етарлича икром қилинмас экан, асло улардан яхшилик кутманг!”. Яъни табиб билан муаллимдан самарали натижа олиш учун уларнинг меҳнатини етарлича қадрлаш даркор.

 

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"