Жаҳон

Умра зиёрати ортидан муаммо: 100 дан ортиқ қирғизистонлик Тошкентда қолиб кетди

Уларнинг манзилига етиб бориши учун ҳар биридан қўшимча 400 доллар талаб қилингани айтилмоқда.

Умра зиёрати ортидан муаммо: 100 дан ортиқ қирғизистонлик Тошкентда қолиб кетди

 

Саудия Арабистонига Умра зиёратига бораётган 104 нафар Қирғизистон фуқароси 12 ноябрдан бери Тошкентдан учиб кета олмаяпти. Уларнинг аксарияти кекса ёшдагилар ва турли касалликлардан азият чекади.

 

Бу ҳақда депутат Бурул Аманова парламентнинг Меҳнат, соғлиқни сақлаш, хотин-қизлар ишлари ва ижтимоий масалалар қўмитаси йиғилишида маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, Тошкентда қолиб кетган зиёратчиларнинг кўпчилиги Жалолобод ва Баткен вилоятларидан. Уларга шу куннинг кечки вақтида рейс ташкил этилиши ваъда қилинган, бироқ парвоз ҳақида аниқ маълумот берилмагани сабабли фуқаролар хавотирда.

 

Депутат «Нур-Умра» компанияси вакиллари билан ҳам боғланган. Компания вакиллари зиёратчиларнинг ҳар бири қўшимча 400 доллар тўласа, уларни манзилига жўнатишга тайёрлигини билдирган. Бироқ зиёратчилар аввалдан йўл ҳақи учун пул тўлаганини, бундан ташқари, илгари ҳам қўшимча 100 доллар тўлашга мажбур бўлганини айтиб, таклифни рад этган.

 

Бурул Аманова Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги ва Муфтийятни вазиятга аралашиб, фуқароларга ёрдам беришга чақирди.

 

Аввалроқ, 13 ноябрь куни Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси фуқароларни Умра сафарларини ташкил этувчи туристик компанияларни синчиклаб танлашга чақирган эди. Муфтийят «Нур-Умра» компанияси фаолияти юзасидан кўплаб мурожаатлар ва расмий шикоятлар келиб тушганини билдирган.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълумотига кўра, компания зиёратчиларни ягона электрон Умра аризасида рўйхатдан ўтказмасдан сафарга жўнатган. Бу ҳолат юзасидан тегишли департамент ҳисобот тақдим этган, компания вакилларига бир неча бор қўнғироқ қилиниб, огоҳлантиришлар берилган.

 

Муфтийят 13 ноябрдаги баёнотида компания фаолияти идоралараро комиссия томонидан кўриб чиқиш учун юборилганини маълум қилган. Текширув якунларига кўра, қонуний чоралар кўрилиши билдирилган.

Қозоғистонда илк тажриба: сунъий интеллект қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

Қозоғистонда илк тажриба: сунъий интеллект қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

Ҳужжат болаларнинг рақамли ва ахборот хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Коррупция можароси: Қозоғистон Президенти Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарини алмаштирди

Коррупция можароси: Қозоғистон Президенти Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарини алмаштирди

Бу қарор йирик давлат компаниялари раҳбарлари коррупцияга оид гумонлар билан ҳибсга олинганидан бир неча кун ўтиб қабул қилинди.

Россия меҳнат бозорида ўзбекистонликлар етакчи: тўққиз ойлик статистика эълон қилинди

Россия меҳнат бозорида ўзбекистонликлар етакчи: тўққиз ойлик статистика эълон қилинди

Тўққиз ойда 1,5 миллиондан ортиқ фуқаро ушбу мақсадда мамлакатга кирган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.