Жаҳон

Келаси йил Хитой Ҳиндистондан ортда қолиши мумкин

Ҳиндистон аҳолиси сони бўйича Хитойни ортда қолдириб, дунёдаги энг зич жойлашган давлатга айланади.

Келаси йил Хитой Ҳиндистондан ортда қолиши мумкин

 

Келгуси йилда Ҳиндистон аҳолиси сони бўйича Хитойни ортда қолдириб, дунёдаги энг зич жойлашган давлатга айланади. Бу ҳақда БМТнинг пайшанба куни эълон қилинган ҳисоботида айтилди.

 

Маълумотларга кўра, яқин бир неча ўн йилликларда аҳоли сони 1,4 миллиардга етган Ҳиндистон халқининг шаҳарлардаги аҳолиси фавқулодда суръатларда ўсади. Бу ҳолат мутахассисларни хавотирга солмоқда. Бунинг сабаби, Ҳиндистоннинг мегаполислари ҳозирнинг ўзида жуда зич жойлашган ва зарур инфратузилмага эга эмас.

 

Ҳозирги вазият ҳатто оддий ҳиндуларни ҳам хавотирга солмоқда:

 

«Деҳли бундан атиги 5 йил олдин бундай эмас эди. Бу ерда аҳоли жуда кўпайиб кетди», — дейди маҳаллий аёл.

 

Мумбайда аҳолининг 40% сув таъминоти, электр энергияси ва канализация тизими бўлмаган қишлоқларда яшайди. Ҳисобот муаллифларига кўра, аҳолининг ўсиши қашшоқлик даражаси юқори бўлган мамлакатларда жиддий муаммоларни келтириб чиқаради.

 

Хитойда эса 1980-2015 йилларда амалга оширилган ва яқинда тўхтатилган «бир бола сиёсати» ўз натижасини берди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти вакилларининг айтишича, Хитой аҳолиси келаси йилдан бошлаб қисқара бошлайди.

 

БМТ маълумотларига кўра, 2050 йилгача бўлган ўсишнинг ярмидан кўпи Конго Демократик Республикаси, Миср, Эфиопия, Ҳиндистон, Нигерия, Покистон, Филиппин ва Танзания 8 та давлатга тўғри келади.

 

Аср охирига келиб аҳоли энг зич жойлашган шаҳарлар Нигериядаги Лаос, Конго Демократик Республикасидаги Киншаса ва Танзаниядаги Дар-эс-Салам бўлади.

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади: тадбир 2027 йил февралда ўтказилади

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади: тадбир 2027 йил февралда ўтказилади

«Таshkent Content Market» 50 дан ортиқ давлатдан 3 минг нафардан зиёд иштирокчини жамлаши кутилмоқда.

Бишкекда қабристондан жойни олдиндан банд қилиш бошланди: 10 йиллик хизмат нархи белгиланди

Бишкекда қабристондан жойни олдиндан банд қилиш бошланди: 10 йиллик хизмат нархи белгиланди

Қирғизистон пойтахтида вафот этган турмуш ўртоғи ёнидан қабристон учун жойни олдиндан банд қилиш мумкин.

Ҳусийлар Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилди: уч киши ҳалок бўлди

Ҳусийлар Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилди: уч киши ҳалок бўлди

Ар-Риёд эса жавобан Ямандаги ҳусийлар нишонларига ҳаво зарбалари берди.

Франциядаги намойишлар ҳукуматни ҳаракатга келтирди: мактабларга қўшимча ўқитувчилар юборилади

Франциядаги намойишлар ҳукуматни ҳаракатга келтирди: мактабларга қўшимча ўқитувчилар юборилади

Франция таълим вазири лицейларда ишда бўлмаган ўқитувчилар ўрнини босиш бўйича «фавқулодда режа»ни тақдим этди.

«Яндекс»га икки марта дронлар ҳужуми уюштирилди: айрим хизматларда узилишлар кузатилмоқда

«Яндекс»га икки марта дронлар ҳужуми уюштирилди: айрим хизматларда узилишлар кузатилмоқда

Рязань вилоятидаги ва Калуга шаҳридаги маълумотлар марказлари дронлар ҳужумига учради.

Сиёсий рақибларни қийноққа солиш: Мадуро ва рафиқасига янги айбловлар қўйилди

Сиёсий рақибларни қийноққа солиш: Мадуро ва рафиқасига янги айбловлар қўйилди

Суд жараёни 2027 йил 1 июнга белгиланган.

Эрон АҚШ билан музокараларни давом эттирмоқчи — Пезешкиан

Эрон АҚШ билан музокараларни давом эттирмоқчи — Пезешкиан

Эрон президентининг айтишича, томонлар таклифлар алмашган ва уларга тузатишлар киритмоқда.

“Бу синов эди”: Иркутскда ўлат хавфи бўйича текширув якунланди

“Бу синов эди”: Иркутскда ўлат хавфи бўйича текширув якунланди

Расмийлар ўлат тарқалгани ҳақидаги хавотирларни тасдиқловчи ҳолатлар аниқланмаганини билдирди.