“Қамчиқ”да транспортлар ҳаракати қайта тикланди
Аввалроқ йўл вақтинча ёпилганди.

Аввалроқ “Қамчиқ” довонидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 251-километрида тепаликлардан тош кўчириш ишлари амалга оширилиши муносабати билан автомобиллар ҳаракати вақтинча тўхтатилиши хабар қилинганди.
Наманган вилоят ИИБ ЙҲХБ хабарига кўра, 20 ноябрь куни соат 11:10 дан бошлаб мазкур йўлда транспортлар ҳаракати қайта тикланган.








