Жамият

Фарғоналик аёл мурдаси Қирғизистондан топилди

Аёл бедарак йўқолгани сабаб, унинг турмуш ўртоғи ИИБга мурожаат қилган.

Фарғоналик аёл мурдаси Қирғизистондан топилди

 

Фарғона туманида бедарак йўқолган аёлнинг мурдаси Қирғизистондаги бетон ариқ ичидан топилди, деб хабар беради Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати.

 

Қайд этилишича, аёлнинг турмуш ўртоғи Ш.Х.  22 ноябрь куни Фарғона тумани ИИБга мурожаат қилиб, унда «Ҳосилот» МФЙ Якка тут кўчаси 108-уйда бирга яшовчи турмуш ўртоғи И.Х. шу куни куни соат 03:00 ларда ҳеч бир сабабсиз яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан, бедарак йўқолганини маълум қилган.

 

Олиб борилган тезкор қидирув, излов тадбирлари давомида бедарак йўқолган фуқаро И.Х.нинг мурдаси 24 ноябрь куни қўшни Қирғизистоннинг Боткен вилояти, «Ҳалмиён» қишлоғидан оқиб ўтган бетон ариқдан топилган.

 

Суд тиббий экспертизаси томонидан 24 ноябрь куни марҳума И.Х.га «нафас йўлларининг сув билан тўлиши натижасида юзага келган механик асфиксия, бошини пешона тепа соҳасида лат, яра ва юмшоқ тўқимасига қон қуйилишлар» дастлабки ташхиси қўйилган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Фарғоналик аёл мурдаси Қирғизистондан топилди | Zamon.uz