Cаломатлик

Ер юзида қанча аҳоли ОИВ инфекциясидан азият чекади?

Бугун — Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни.

Ер юзида қанча аҳоли ОИВ инфекциясидан азият чекади?

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳозир дунёда ОИВ инфекциясидан азият чекаётган 40 миллионга яқин бемор бор. Улар сони йилига ўртача 1,5 миллион нафарга кўпаймоқда. Энг ёмони, хасталик ҳар йили 600 мингдан зиёд кишининг ҳаётига зомин бўляпти.

 

Умуман, Ер юзида ОИТС эпидемияси бошлангандан буён 75 миллион одам ушбу дардга чалиниб, 32 миллион нафардан ортиғи вафот этди.

 

Бундай хавотирли кўрсаткичлар мазкур юқумли касаллик инсоният саломатлиги учун нақадар жиддий таҳдид эканлигини яна бир бор тасдиқлайди. Зеро, ОИВ ва ОИТС бутун дунё ҳамжиҳатликда курашиши лозим бўлган глобал муаммодир.

 

Шу боис ҳар йили сайёрамизда 1 декабрь санаси “Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни” сифатида нишонланиб, бу даврда хасталикнинг олдини олиш бўйича тарғибот ишлари янада кучайтирилади.

 

Таҳлилларга кўра, инфекция 75 фоиздан ортиқ ҳолатларда 25-49 ёшли кишилар ўртасида учрамоқда. Касаллик профилактикаси ва унга қарши курашиш тадбирларини режалаштириш ҳамда амалга оширишда унинг юқиш омилларини аниқлаш муҳим ҳисобланади.

 

Сўнгги йилларда бутун дунёда ОИТСнинг жинсий йўл билан юқиш даражаси ортиб бормоқда. Бу ҳолат, афсуски, мамлакатимизда ҳам кузатиляпти. Масалан, ўтган йили рўйхатга олинган беморларнинг 74,3 фоизига касаллик жинсий алоқа йўли орқали юққанлиги гумон қилинган.

 

— ЖССТ томонидан беморларни вирусга қарши даволаш касалликнинг босқичидан қатъий назар, у аниқланган кундан бошланиши зарурлиги тавсия этилади, — дейди Республика ОИТСга қарши кураш маркази директори ўринбосари Гулифор Нормуратова. — Юртимизда ОИВ инфекцияли беморларнинг 79 фоизи антиретровирус муолажалар билан қамраб олинган. Улар учун зарур препаратлар харажатларининг қарийб 80 фоизи Давлат бюджети маблағлари, қолган 20 фоизи эса халқаро фондлар ҳисобидан қопланмоқда.

 

Бундан ташқари, мамлакатимизда ОИВ инфекцияли оналардан туғилган чақалоқларни 6 ойлик бўлгунга қадар сунъий сут аралашмалари билан таъминлаш масаласи 2023 йилгача ҳал этилган.

 

Айни пайтда мазкур йўналишдаги чора-тадбирларни янада жадаллаштириш ва соҳани такомиллаштириш мақсадида алоҳида Давлат дастури лойиҳаси тайёрланган.

 

Унга мувофиқ, келгуси йилдан бошлаб сунъий сут аралашмаларини харид қилиш, беморларни антиретровирус дори воситалари билан касаллик аниқланган заҳоти қамраб олиш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган.

 

Умуман, ҳозирги кунда мамлакатимизда 78 та ОИВ диагностика лабораторияси фаолият олиб боряпти. Улардан 15 таси ОИТСга қарши кураш марказларидаги лаборатория комплекслари бўлса, 63 таси туманлараро лабораториялардир.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"