Cаломатлик

СOVID—19'нинг ВА.2 варианти болалар ва ҳомиладорларда қандай белгилар билан кечади?

Ҳолат аллергияга мойиллиги бор беморларда оғирроқ ўтиши айтилмоқда.

СOVID—19'нинг ВА.2 варианти болалар ва ҳомиладорларда қандай белгилар билан кечади?

 

Жорий йилнинг ёз ойларида мамлакатимиз ҳудудида “омикрон” штаммининг ВА.2 версияси етакчилик қилганди. Айни пайтга келиб эса беморларнинг қарийб барчасида ВА.5 субварианти аниқланмоқда.

 

— Ўн саккиз ёшгача бўлган аҳоли қатлами ҳамда ҳомиладор аёлларнинг иммун тизими нисбатан суст бўлади, — дейди Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори ўринбосари Ҳилола Алимова. — Шу боис уларнинг юқумли касалликлар, жумладан, коронавирусга чалиниш эҳтимоли юқори.

Хасталик белгиларига келсак, ВА.5 субварианти аломатлари аввалги ВА.2 версияси симптомлари билан деярли бир хил кечмоқда.

Жумладан, болалар ва ҳомиладор аёлларда тумов, томоқда оғриқ ва қизариш, ЎРВИ, қолаверса, 3-5 фоиз ҳолатларда аллергияга мойиллиги бор беморларда диарея ҳамда обструкция (бўғилиш хуружи) белгилари кузатиляпти.

Шунингдек, муддатига етган, учинчи 3 ойликдан юқори муддатдаги ҳомиладорларда (30 ҳафтадан юқори муддат) хасталик чоғида ҳомила сувининг сезиларли миқдорда камайиши ва лойқаланиши юзага келади. Бу эса ҳомиланинг димиқишига олиб келмоқда.

Бундай аёлларда коронавирус юқори ҳарорат, бош ва мушакларда оғриқ, ҳолсизлик, уйқучанлик, ринит ва тонзиллит белгилари билан намоён бўлмоқда. Қолаверса, баъзи беморларни кучли йўтал, кўкрак қафасида оғриқ безовта қиляпти.

Қолаверса, фон касалликлари бор беморлар, масалан, тутқаноқ хасталиги мавжуд болалар, кардиологик муаммолардан азият чекаётган аёллар ва ўғил-қизларда коронавирус нисбатан оғирроқ кечмоқда.

Қувонарли жиҳати, ушбу муддатдаги ҳомиладорларда касаллик енгил кечиб, ўпка тўқимасининг зарарланиши деярли кузатилаётгани йўқ. Шунга қарамай, ҳомиласи 30 ҳафталикдан ошган опа-сингилларимизга стационар шароитда даволанишни тавсия этамиз.

Ҳомиладорликнинг биринчи ва иккинчи 3 ойлигидаги беморлар эса қатъий равишда ҳудудий оилавий поликлиникалар назоратида бўлиб, тегишли муолажаларни олишлари шарт.

custom img

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

custom img

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

custom img

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"