Жаҳон

Пандемияни бекор қилишга ҳали эрта—ЖССТ

Ташкилотга кўра, коронавирус мутацияга учрашда давом этмоқда.

Пандемияни бекор қилишга ҳали эрта—ЖССТ

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесуснинг сўнгги баёнотида қайд этилишича, 2020 йилдан бери амалда бўлган коронавирус пандемияси билан боғлиқ фавқулодда чораларни бекор қилишга бироз эрта.

 

“Тўғри, асосий оғир синовларни ортда қолдирдик, бироқ ҳали кўзланган манзилда эмасмиз. Ҳозир Ер юзи аҳолисининг камида 90 фоизи эмланиш ёки СOVID-19ни бошдан ўтказгани туфайли бу касалликка қарши иммунитетга эга. Аммо коронавирус мутацияга учрашда давом этмоқда”, — ЖССТ раҳбари.

 

Таҳлилларга кўра, ҳозиргача “омикрон” штаммининг асосан юқори нафас йўлларини зарарловчи 500 дан ортиқ субвариантлари пайдо бўлган. Энг ёмони, улар орасида иммунитетга осон “чап бера оладиган” версиялари ҳам бор. 

 

Бош директорнинг таъкидлашича, сўнгги беш ҳафта ичида касалликдан ўлим кўрсаткичлари бирмунча пасайгани ижобий ҳолат. Лекин ҳозир хасталикнинг олдини олиш, даволаш ва асоратларини бартараф этиш борасида уч йил аввалгидан кўра кўпроқ имкониятга эгамиз. 

 

Шундай шароитда рўйхатга олинаётган ҳафталик ўлим кўрсаткичларини ижобий пасайиш сифатида қабул қилиш мантиқан тўғри эмас. 

 

ЖССТ қиш мавсумида дунё бўйича касалланишлар сони ортиб бораётганини инобатга олиб, бустер дозада эмланиш энг мақбул чора, деб ҳисоблайди.

 

Ҳиндистонда Арнаб циклони: қурбонлар бор

Ҳиндистонда Арнаб циклони: қурбонлар бор

Мамлакатнинг шарқий соҳилида циклон ортидан электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Европа Иттифоқи ёқилғи танқислигига тайёрланмоқда: ҳарбий захиралардан фойдаланилиши мумкин

Европа Иттифоқи ёқилғи танқислигига тайёрланмоқда: ҳарбий захиралардан фойдаланилиши мумкин

Еврокомиссар Андриус Кубилюс инқироз шароитида ёқилғи ишлаб чиқаришни тез ошириш ва зарур захираларни шакллантириш муҳимлигини таъкидлади.

АҚШда ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди: у “энг хавфли жиноятчилар” қаторига киритилди

АҚШда ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди: у “энг хавфли жиноятчилар” қаторига киритилди

Маълумотларга кўра, у аввал ҳам ҳужум ва талончилик билан боғлиқ айбловлар бўйича судланган.

Шимолий Корея 10 га яқин баллистик ракета учирди: Жанубий Корея ҳарбийлари баёнот берди

Шимолий Корея 10 га яқин баллистик ракета учирди: Жанубий Корея ҳарбийлари баёнот берди

Бу Пхеняннинг октябрь ойидаги учинчи ракета учириши бўлди.

Саудия Арабистони Туркияга ўз ҳудудида ҳарбий база қуришни таклиф қилди — Hurriyet

Саудия Арабистони Туркияга ўз ҳудудида ҳарбий база қуришни таклиф қилди — Hurriyet

Бу база Туркиянинг Қатардаги ҳарбий иншоотига ўхшаш бўлиши мумкин.

Бутун Испания мотамда: мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди

Бутун Испания мотамда: мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди

Поездлар тўқнашувига темир йўл сигнализация тизимидаги носозлик сабаб бўлган бўлиши мумкин.

АҚШ Эронга қарши янги зарбаларга тайёрланмоқда — WSJ

АҚШ Эронга қарши янги зарбаларга тайёрланмоқда — WSJ

Янги ҳарбий кампания Теҳроннинг ҳарбий салоҳиятини заифлаштириш ва уни музокараларга қайтаришга қаратилиши мумкин.

Қора денгиз хавфсизлиги бўйича келишув: Болгария, Руминия ва Туркия ҳамкорликни кучайтиради

Қора денгиз хавфсизлиги бўйича келишув: Болгария, Руминия ва Туркия ҳамкорликни кучайтиради

Томонлар кемалар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун уч томонлама мувофиқлаштириш механизмини яратишга келишиб олди.