Жамият

Тошкентдаги "квартира"лардан бирида ёнғин содир бўлди

Ҳалок бўлган ва жиддий жароҳатланган фуқаролар ҳақида маълумот берилди.

Тошкентдаги "квартира"лардан бирида ёнғин содир бўлди

 

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида кўп қаватли тураржой биноларидан бирида ёнғин чиқди. 


Қайд этилишича, 5 декабрь соат 20:08 да Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ Навбатчилик қисмига Янгиҳаёт тумани, Йўлдош-6 даҳаси 25-уйда ёнғин содир бўлгани тўғрисида хабар келиб тушган. Ушбу уйнинг 11-хонадонида истиқомат қилиб келган икки нафар фуқаронинг ҳалок бўлгани аниқланган.

 

Йўлдош-6 даҳасидаги 25-уй 2-қаватдан, 2 та йўлак ва 12 та хонадондан иборат бўлиб, ушбу уйнинг умумий майдони 300 метр квадратни ташкил этади, ёнғин натижасида унинг 80 метр квадрат майдони ёнғиндан шикаст кўрган.

 

Ҳодиса содир содир бўлган жойга ФВВ Ёнғин хавфсизлиги ходимлари етиб келиб ўз вақтида ёнғин ўчирилган. Ёнғин содир бўлган вақтда ушбу уйда истиқомат қилувчи 9 нафар фуқаро ўз вақтида эвакувация қилинган.

 

Ёнғин натижасида шикаст етказилган хонадон эгалари вақтинчалик Тошкент индекс савдо мажмуасидаги ётоқхонага жойлаштирилган. Ҳозирда содир бўлган ёнғинни келиб чиқиши ва шу билан боғлиқ бошқа ҳолатларни ўрганиш борасида терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Тошкентдаги "квартира"лардан бирида ёнғин содир бўлди | Zamon.uz