Жаҳон

“Инфекция мактаб ёшидаги болаларга хавф солмоқда”

ЖССТ кексалар ва болалар кўпроқ азият чекаётган эпидемия ҳақида маълумот берди.

“Инфекция мактаб ёшидаги болаларга хавф солмоқда”

 

Шу кунларда дунёнинг қатор давлатларида мавсумий эпидемиялар авж олмоқда. Хусусан, Европа соғлиқни сақлаш тузилмалари минтақада кенг тарқалаётган грипп хасталигидан хавотирда. Энг ёмони, бу ҳолат коронавирус пандемиясининг шиддатли тўлқини билан бирга кечяпти. 

 

Шундан келиб чиқиб,  Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда Европа соғлиқни сақлаш идоралари вакиллари қўшма баёнот эълон қилди. 

 

“Минтақамизда грипп вирусининг “А” ва “B” турлари циркуляцияси аллақачон кучайган. Эпидемия асосан кексалар, сурункали хасталикларга чалинган кишиларда оғир асоратларни келтириб чиқармоқда. Қолаверса, инфекция мактаб ёшидаги болалар саломатлигига ҳам хавф соляпти”, — дейилади ҳужжатда.

 

Қайд этилишича, Европада жорий йилнинг октябрь ойидан буён шифохонага ётқизилганлар сони муттасил ўсиб бормоқда. Грипп ташхиси билан госпитализация қилинганларнинг қарийб ярми 55 ёшдан ошган беморлардир. 

 

Бундан ташқари, “кўҳна қитъа”даги 23 давлат касалхоналарида муолажа олаётганларнинг 85 фоизида гриппнинг “B” тури аниқланган. 

 

Таҳлилларга кўра, бу турдаги вирусдан тўрт ва ундан кичик ёшдаги болалар кўпроқ зарар кўриши тиббий амалиётда қайд этилган. Қолаверса,  Европанинг 20 та давлатида респиратор синситиал вирусларнинг фаоллашгани кузатилмоқда.

 

“Эҳтиёткорликни йўқотмаслик керак. Минтақа бўйлаб эмлаш дастурларини янада кучайтиришимиз зарур”  — дейилади қўшма баёнотда.

 

custom img

Саудия Арабистонига ҳужум: муҳим нефть қувури ёпилди

Ушбу қувур Ҳормуз бўғозидаги нефть экспорти билан боғлиқ узилишлар шароитида муҳим муқобил йўналиш ҳисобланади.

custom img

Истанбулдаги даҳшатли жиноят: қотиллар умрбодга қамалди

Улар марҳумаларнинг ўлимидан фойдаланиб, турар жойда ўғрилик қилганликда ҳам айбдор деб топилди.

custom img

“Қарор қабул қилишимиз керак”: Зеленский Путинга Маямида учрашишни таклиф қилди

Украина Президенти учрашувда айтиладиган гаплардан кўра, музокараларнинг натижаси муҳимлигини билдирди.

custom img

Қариялар уйидаги ёнғин: 16 киши вафот этди

Ҳозирда фожиа сабаби ўрганилмоқда.

custom img

112 га қўнғироқ: 66 ёшли аёл 4 метрлик қудуққа тушиб кетди

Аёл эҳтиётсизлиги оқибатида ҳовлисидаги қудуққа тушиб кетган.

custom img

Си Цзиньпин Ҳиндистонда: етти йилдан кейинги илк ташриф

Хитой раиси Ҳиндистонга ташрифи давомида Бош вазир Нарендра Моди билан икки томонлама музокаралар ўтказади.

custom img

Республикачилар мағлуб бўлса, Эронга янада қаттиқроқ чоралар кўрилиши мумкин — Трамп

АҚШда Конгрессга оралиқ сайловлар 3 ноябрь куни бўлиб ўтади.

custom img

Исроил Ҳизбуллоҳ базасини портлатди: портлаш 4,1 магнитудали зилзилага сабаб бўлди

2 километрдан ортиқ узунликдаги иккита туннелни йўқ қилиш учун 1 минг тоннадан ортиқ портловчи модда ишлатилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"