Тошкентда автомобиль қурилиш биноси учун қазилган чуқурга тушиб кетди
Гувоҳларнинг айтишича, маҳаллий аҳоли қурилиш ташкилотидан бир неча бор чуқур атрофини ўраб олишни сўраган, бироқ натижа бўлмаган.

Ҳодиса пойтахтнинг Чилонзор тумани 9-мавзесидаги 16 ва 17-уйлар оралиғида содир бўлган. Маълум бўлишича, ўра қурилиш объекти учун қазилган бўлган.
Қишнинг қорли кунида йўлларнинг музлама бўлгани, камига эса қурилиш мутасаддиларининг йўл қайрилиш қисмига огоҳлантирувчи белгиларини қўймаганлиги мазкур ҳолатга сабаб бўлгани айтилмоқда.
Гувоҳларнинг айтишича, маҳаллий аҳоли қурилиш ташкилотидан бир неча бор чуқур атрофини ўраб олишни сўраган, бироқ натижа бўлмаган.







