Ёзда қазиб олинаётган табиий газдан қиш учун захира яратиш имкони мавжуд эмасми?

Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев энерго ресурслари тақчиллиги бўйича кенг муҳокама қилинаётган саволларга жавоб қайтарди.

Ёзда қазиб олинаётган табиий газдан қиш учун захира яратиш имкони мавжуд эмасми?

 

Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев энерго ресурслари тақчиллиги бўйича кэнг муҳокама қилинаётган саволларга жавоб қайтарди.

 

— Ўзбекистон агарда хориждан табиий газ импортини йўлга қўйса, бу мамлакатимизда энергия соҳасидаги муаммоларни тўлиқ бартараф этадими?

— Агарда етарли миқдордаги табиий газ импорти йўлга қўйилса, иссиқлик электр станциялари белгиланган режа асосида етарли миқдорда электр энергиясини ишлаб чиқариб, истеъмолчилар тўлиқ таъминланади. Аҳоли хонадонларидаги газ босими билан боғлиқ муаммолар ҳам ечилади.

Метан газ қуйиш шохобчаларига келадиган бўлсак, аҳоли газ тармоқларига уланган шохобчалар барибир маълум график асосида ишлаши керак, сабаби — совуқ кунларда кечки пайт овқат пишириш жараёнига салбий таъсир кўрсатмаслиги лозим. Аммо саноат коллекторлари орқали алоҳида қувур тортиб келган шохобчаларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш мумкин.

 

— Ўзбекистон ва чет эл компанияларини қайта кўриб чиқиб, улар қазиб олаётган газни ички бозорга йўналтириш имкони борми?

— Бугунги кунда хорижий ёки қўшма компаниялар томонидан қазиб олинаётган газ — тўлиқ ички истеъмолга йўналтириляпти. Ушбу газни экспорт қилиш ёки ички бозорга йўналтириш хорижий ёки қўшма корхоналар томонидан эмас, балки «Ўзтрансгаз» АЖ томонидан белгиланади.

 

— Ангрен кўмирининг сифатсизлиги оқибатида ис гази билан боғлиқ нохуш ҳолатлар кўпаяётганлиги айтилмоқда. Кўмир сифати нечоғлик назорат қилинади?

— Ангрен кўмир конида ишлаб чиқарилиб, вагонга ортилган ҳар бир кўмирнинг сифати назорат қилинади. Бу ерда ҳам прокуратура органлари билан назорат тўлиқ йўлга қўйилган.

Аммо таъкидлаш жоизки, ис гази билан боғлиқ муаммолар кўмирнинг сифати ёки қайси конда ишлаб чиқарилганига боғлиқ эмас, балки печларнинг нотўғри эксплуатация қилиниши натижасида юзага келмоқда. Содда қилиб айтганда, хоҳ Ангрен кўмир бўлсин, хоҳ импорт қилинган кўмир — печ нотўғри ишлатилса ис гази пайдо бўлаверади.

 

— Ёзда қазиб олинаётган табиий газдан қиш учун захира яратиш имкони мавжуд эмасми?

— Ўзбекистонда иккита ер ости газ сақлаш иншоотимиз бор. Бири — Бухоронинг Газли ҳудудида, иккинчиси Андижондаги Хўжабод тумани ҳудудида жойлашган ерости газ омбори. Бу омборлар ёз ойларида тўлдирилади ва қишда аҳоли эҳтиёжларига йўналтирилади. Масалан, бугунги кунда республика бўйича сарфланаётган газнинг тахминан 20 фоизи айнан мана шу омборлардан олиняпти.

 

— Бугун энергетика соҳасида муаммолар юзага келишига сабабчи бўлган масъул шахслар жиноий ёки бошқа жавобгарликка тортиладими?

— Бугунги кундаги энергетика соҳасидаги мавжуд муаммолар бўйича ҳар бир мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати ёки ҳаракатсизлигига тегишли идоралар томонидан ҳуқуқий баҳо берилади. Бундан ташқари, бир неча раҳбар ходимлар интизомий жавобгарликка тортилди.

 

— Ўзбекистонда табиий газ ва электр энергиясидан фойдаланганлик учун нархлар оширилиши режалаштирилганми? Нархлар оширилишида аҳолининг қуйи қатламлари даромадлари ҳам ҳисобга олинганми?

— Табиий газ ва электр энергияси учун тарифларни қайта кўриб чиқиш жараёнида, экспертлар томонидан базавий тарифларни ўзгаришсиз қолдириб, маълум бир миқдордан кўпроқ истеъмол қилинган ҳолатларда унинг нархини кескин ошириш бўйича таклифлар берилган. Ҳозирги кунда мазкур таклифлар Ҳукумат томонидан кўриб чиқилмоқда.

 

— Ўзбекистонда қуёш панелларини ўрнатиш қимматга тушади дейилмоқда. Муқобил энергия манбаларини рағбатлантириш учун қандай ишлар қилинмоқда?

— Ўзбекистонда муқобил энергетикани ривожлантириш борасида Президент фармон ва қарорлари қабул қилинган. Унга асосан, ким ўз уйида қуёш панелларини ўрнатишни режалаштирса, харажатни давлат томонидан ажратиладиган субсидия олиш ёки фоизсиз, бўлиб тўлаш имкониятидан фойдаланиши мумкин.

Бу борадаги ишларни жадаллаштириш мақсадида Энергетика вазирлиги томонидан алоҳида маркетплейс ишлаб чиқилган — energymarket.uz платформаси орқали кириб, ўзига керак бўлган маҳсулотни харид қилиш имконига эга.

 

— Байрам куни, хусусан, Янги йилда электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари ишлаб чиқилганми?

— Байрам кунлари, хусусан, янги йил байрамида электр энергиясига бўлган талаб сезиларди даражада пасаяди. Чунки таълим муассасалари, ишлаб чиқариш корхоналари ўз фаолиятини вақтинча тўхтатади. Бу орқали мавжуд электр энергиясининг асосий қисми аҳолига ва айрим ижтимоий соҳа объектларига йўналтирилади. Ўйлайманки, янги йил байрамида электр бўйича муаммолар юзага келмайди.

Агар жойларда авариявий ҳолатлар юзага келадиган бўлса, туну кун ишлайдиган ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилган ва ҳар қандай локал муаммолар тезкорлик билан бартараф этилади.

 

 

— Энергетика соҳасидаги мавжуд муаммолар бўйича давлат раҳбари хабардор қилиняптими? Бу борада Президент қандай топшириқлар бермоқда?

— Энергетика соҳасидаги вазият бўйича ҳар соатда давлат раҳбарига ҳисобот киритиб борилмоқда. Президентимиз томонидан масалага жиддий ёндашган ҳолда, махсус штаблар фаолиятини йўлга қўйиш, ҳар бир ҳудудда, ҳар бир вазирлик ва идорада махсус ишчи гуруҳларни тузган ҳолда, бор ресурсларни аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари ўртасида одилона тақсимлаш бўйича топшириқлар бериб борилмоқда.

Шу билан бирга, табиий газ ишлаб чиқариш ва импорт ҳажмини ошириш бўйича ҳам алоҳида топшириқлар берилган.

custom img

Қозоғистонда ЙТҲга учраган 17 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Латвияда инсультни бошдан кечирган ва Россияда қийин аҳволга тушиб қолган фуқаролар ҳам ватанга қайтарилди.

custom img

Трамп Эрон АҚШ ҳарбий вертолётини уриб туширганини маълум қилди

АҚШ Президенти ушбу ҳодиса жавобсиз қолдирилмаслигини билдирди.

custom img

Ўзбекистонда беш йил ичида олтин захираси яна 879 тоннага оширилади

Кумуш захирасини 510 тоннага, мис захирасини эса 676 минг тоннага кўпайтириш режалаштирилган.

custom img

Ўзбекистонда 2030 йилгача геология ва тоғ-конь саноатига 30 млрд доллардан ортиқ инвестиция жалб этилади

Инвесторларни жалб этиш учун Геологик маълумотлар миллий базасини яратиш таклиф этилди.

custom img

Ўзбекистонда терроризмни молиялаштиришда айбланиб, 8 киши қамалди

Улар юборган пуллар Фаластиндаги жабр кўрганларга эмас, Суриядаги террористик гуруҳлар эҳтиёжи учун сарфлангани аниқланган.

custom img

АҚШ Жаҳон чемпионати ҳакамини мамлакатга киритмади

У Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарадиган илк сомалилик ҳакам бўлиши кутилаётганди.

custom img

Сергелида каналда оқиб кетаётган икки қизалоқни темирйўл ходими қутқариб қолди

Ходимга “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти томонидан ташаккурнома, эсдалик совғаси ҳамда пул мукофоти топширилди.

custom img

Навоийда Tico ва юк машинаси тўқнашиб, бир киши ҳалок бўлди

Tico ҳайдовчиси иккинчи даражали йўлдан чиқиб келиб, асосий йўлдаги транспорт воситасига йўл бермагани оқибатида ЙТҲ содир бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"