Ўзбекистон

Намангандаги уйда тунда газ портлади

Хонадонда имконияти чекланган фуқаро яшаган.

Намангандаги уйда тунда газ портлади

Бугун, 11 декабрь куни Наманган шаҳридаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди. Ҳолат юзасидан вилоят ФВБ маълумот берди.

Қайд этилишича, соат 01:13 да Наманган шаҳри “Диёр” МФЙ ҳудудида жойлашган хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ФВБга хабар келиб тушган. Шунга кўра, 1,3-сонли ёнғин қутқарув қисмининг экипажлари воқеа жойига юборилган, ёнғин қутқарувчилар томонидан соат 01:45 да тўлиқ бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида хонадон эгаси — 1952 йилда туғилган фуқаро 65 фоиз, унинг ўғли — 1980 йилда туғилган 2-гуруҳ ногирони 95 фоиз (ўта оғир даражада) куйиб, тан жароҳати олган. Яшаш уйининг шифт ва том қисмидан 70 квадрат метр жойи ҳамда уй-рўзғор буюмлари ёниб зарарланган. 

Ёнғин газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши натижасида содир бўлган деб тахмин қилинмоқда. Хонадон эгаси билан суҳбатлашилганда уйни иситиш мақсадида қўлда ясалган туника печига газ сўрғич ўрнатилганини баён этган.

Ҳозирда терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев Буюк Британиянинг савдо бўйича давлат вазирини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Буюк Британиянинг савдо бўйича давлат вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Буюк Британия билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Тошкентда ҳаво сифати бўйича огоҳлантириш берилди: ўзгариш қачон кузатилади?

Тошкентда ҳаво сифати бўйича огоҳлантириш берилди: ўзгариш қачон кузатилади?

Пойтахтда тунда ҳаво сифати вақтинча ёмонлашиши мумкин. Кундузи эса вазият яхшиланиши кутилмоқда.

Иссиқлик электр станцияларида 9 ойда 7 млн куб метр табиий газ тежалди

Иссиқлик электр станцияларида 9 ойда 7 млн куб метр табиий газ тежалди

2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида қарийб 28 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди ва тежалди.

Вазирлар Маҳкамаси тузилмасидаги ўзгариш, Эркинжон Турдимов Бош вазир биринчи ўринбосари ҳамда таълим ва фан вазири бўлди, ушбу йўналишлар ижросини назорат қилиш ва ташкил қилиш Саида Мирзиёева зиммасига юклатилди

Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ташкил қилинди.

Яман чегарасидан узоқроқ туринг: Саудия Арабистонидаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Яман чегарасидан узоқроқ туринг: Саудия Арабистонидаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Шунингдек, минтақадаги кескинлик сабабли парвозлар кечикиши ёки йўналиши ўзгариши мумкин.

73,3 млрд сўмлик қурилиш ишлари 87,2 млрд сўм деб кўрсатилган: бюджет маблағлари талон-торож қилинган

73,3 млрд сўмлик қурилиш ишлари 87,2 млрд сўм деб кўрсатилган: бюджет маблағлари талон-торож қилинган

Нурафшондаги қурилишда сохта маълумотлар аниқланган.

Ортиқча кредит тўлови асосий қарзга йўналтирилмаяпти: Рақобат қўмитаси банклар амалиётига эътироз билдирди

Ортиқча кредит тўлови асосий қарзга йўналтирилмаяпти: Рақобат қўмитаси банклар амалиётига эътироз билдирди

Рақобат қўмитаси ушбу амалиётни қайта кўриб чиқиш юзасидан Марказий банкка таклиф юборди.

Google’дан талабалар учун имконият: 1 йиллик AI обунаси бепул тақдим этилади

Google’дан талабалар учун имконият: 1 йиллик AI обунаси бепул тақдим этилади

Google ва Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамкорлигида Ўзбекистонлик талабалар учун янги имконият яратилди.