Жамият

Андижон ва Фарғонада ёнғин: ҳодиса қурбонсиз бўлмади

Андижон туманидаги хонадонда ёнғин юз берди. Қўқон шаҳрида уйидаги газни текшириб кўриш учун гугурт чаққан фуқаро хонадонида эса газ портди.

Андижон ва Фарғонада ёнғин: ҳодиса қурбонсиз бўлмади

 

Андижон туманидаги хонадонда ёнғин юз берди. Қўқон шаҳрида уйидаги газни текшириб кўриш учун гугурт чаққан фуқаро хонадонида эса газ портди.

 

Андижон туман ҳокимлиги матбуот хизмати берган хабарга кўра, ёнғин 12 декабрь куни соат 13:41 ларда Андижон тумани "Саноат" МФЙ Саноатчи кўчасидаги уйда бошланган. Иккита ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:43 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 13:46 да қуршаб олиниб, соат 14:04 да ўчирилган.

 

Ҳодиса оқибатида ушбу хонадонда яшовчи 1959 йилда туғилган M.A. олган тан жароҳати сабаб воқеа содир бўлган жойда вафот этган. Унинг фарзанди 1991 йилда туғилган З.A. эса 85 фоиз куйиш жароҳати билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Андижон филиалига ётқизилган.

 

Маълум бўлишича, ёнғин иситиш печидан фойдаланишда эҳтиётсизлик оқибатида келиб чиққан. Уйнинг 40 метр квадрат қисми ёниб зарарланган, 200 метр квадрат қисми сақлаб қолинган.

 

Қўқон шаҳрида ҳам бахтсиз ҳодиса кузатилди. Уйидаги газни текшириб кўриш учун гугурт чаққан фуқаро газ портлаши оқибатида вафот этди. Ёнида бўлган укаси эса куйиш жароҳати билан шаҳар тиббиёт марказига жойлаштирилди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди.

 

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида ҳонадонда газ чақнаши оқибатида бир нафар фуқаро вафод этди, дея хабар бермоқда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати.

 

Олиб борилган ўрганиш давомида аниқланишича, 12 декабрь куни соат 15:24 да шаҳарнинг А.Навоий мавзесида яшович фуқаро Д.Н. уйидаги газни текшириб кўриш мақсадида гугурт чаққан пайтда газ ва ҳаво аралашмаси натижасида портлаш содир бўлган. Оқибатда Д.Н. ходиса жойида вафот этган.

 

У билан бирга бўлган укаси фуқаро Б.Н. танасининг турли жойларидан куйиш жарохати билан Қўқон шаҳар тиббиёт марказига жойлаштирилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан хозирда Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари орлиб борилмоқда.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.