Ўзбекистон

"Тўқликка шўхлик" — Янги йил учун безатилган чироқлар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди

Қўрғонтепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати бу бўйича муносабат билдирди.

"Тўқликка шўхлик" — Янги йил учун безатилган чироқлар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди

 

Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги янги йил байрами муносабати билан ҳокимият биносини чироқлар билан безатгани жамоат фаоллари томонидан кўплаб танқидларга сабаб бўлмоқда.



“Дастуримизни Андижон вилояти янгиликлари билан давом эттирамиз. Бу янгилик, эможиларга қараганда, одамларга ёқяпти. Маълумот учун, Тошкентдаги президент трассасига илинган шундай безакли чироқлар энергия инқирози бошланганидан бери ўчиқ”, — деб ёзади Муҳрим Аъзамхўжаев ўзининг шахсий Телеграм каналида.

 

Жумладан, «САФАР» Телеграм каналининг муаллифи ушбу ҳолатга ўз фикрини билдирган:

 

“Кўп эҳтимол туманнинг аксарият хонадонларида айни вақтда свет йўқ. Ҳокимлик эса қимматбаҳо ва кўп энергия «ейдиган» чироқлар билан безатилмоқда. Қойил қолмай иложи йўқ бу “каллали раҳбарлар”га. Инсоф берсин сизларга”, — дея ёзади у.

 

Шунингдек, ”Қитмир мухбир“ Телеграм каналининг асосчиси ҳам мазкур хабарлар юзасидан ўз фикрларини билдирган:

 

”Чекка-чекка ҳудудлардаги аҳоли электр токисиз ўтирган пайтда ҳокимлик биносида электр токи борлигини, тўғрироғи кўплигини кўз-кўз қиляптими шунда?", — деб ёзган у ўз каналида.

 

Қўрғонтепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати мазкур хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, ушбу декоратив чироқлар яқинлашиб келаётган янги йил байрами муносабати билан аҳолининг байрамона кайфиятда бўлишини мақсад қилган ҳолда ўрнатилган.

 

“Ҳокимлик биносидаги чироқларни ўрнатиш олдидан мутахассислар энергия тежамкорлиги масаласига эътибор қаратган. Электр сарфи жиҳатидан мазкур декорация 250 ватт қувват сарфлайди ва бу оддий хонадондаги битта чироқнинг сарфидан камроқ. Шу тақдирда ҳам бу чироқлар соат 18:00 дан — 21:00 гача ёниб туриши режалаштирилган бўлиб, аҳолининг оилавий сайр вақтига мўлжалланган. Бошқа вақтларда декоратив чироқларни ёқиш режалаштирилмаган”, — дейилади ҳокимлик муносабатида.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.