Жаҳон

АҚШ аэропортларида оммавий кечикишлар: минглаб рейслар бекор қилинди

Самолётларнинг оғирлиги ва мувозанатини ҳисобловчи тизимдаги носозлик 7,8 мингдан ортиқ рейсга таъсир кўрсатди.

АҚШ аэропортларида оммавий кечикишлар: минглаб рейслар бекор қилинди



АҚШда Delta Air Lines авиакомпаниясининг автоматлаштирилган тизимидаги носозлик сабаб минглаб рейслар кечиктирилди, юзлаб рейслар бекор қилинди. Бу ҳақда RBC FlightAware маълумотларига таяниб хабар берди.


Маълумотларга кўра, АҚШга келувчи ва мамлакатдан учиб кетувчи 6 884 та рейс кечиктирилган, 392 таси эса бекор қилинган. FlightAware’нинг бошқа маълумотида кечиктирилган рейслар сони 7 822 тага етгани қайд этилган.


22 ноябрь куни Delta Air Lines самолётларининг оғирлиги ва мувозанатини ҳисоблаш тизимида носозлик юзага келган. Бу АҚШ бўйлаб парвозлар жадвалига таъсир кўрсатган. Хусусан, Федерал авиация маъмурияти Атлантадаги Hartsfield-Jackson халқаро аэропортига айрим рейсларни чеклаган.


Мазкур тизим самолётнинг ёқилғи, йўловчилар ва юкларни ҳисобга олган ҳолда умумий оғирлигини, шунингдек, оғирлик марказини аниқлайди. Бу кўрсаткичлар парвоз хавфсизлигини таъминлаш учун муҳим ҳисобланади.


Тизим ишламай қолган вақтда Delta ходимлари рейсларга оид оғирлик ва мувозанат параметрларини қўлда ҳисоблашга мажбур бўлган. Авиакомпания бир неча соатдан кейин носозликни бартараф этган.

Жанубий Кореяда имтиҳон можароси: таълим вазири истеъфога чиқди

Жанубий Кореяда имтиҳон можароси: таълим вазири истеъфога чиқди

Таълим вазири вазиятга олдиндан тайёргарлик кўрилмагани учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

АҚШ денгиз портлари хакерлар нишонида: киберҳужумлар сони кескин ошди

АҚШ денгиз портлари хакерлар нишонида: киберҳужумлар сони кескин ошди

Мутахассислар бундай ҳужумлар юк ташиш ва энергия ресурслари экспортига жиддий зарар етказиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Ғарбий Соҳилда исроиллик кўчманчилар ҳужуми: 12 та автомобиль ёқиб юборилди

Ғарбий Соҳилда исроиллик кўчманчилар ҳужуми: 12 та автомобиль ёқиб юборилди

Босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги бир нечта Фаластин қишлоғида содир бўлган ҳужумлар Исроилда ҳам сиёсий баҳсларга сабаб бўлди.

Мексикада наркокартел раҳбарини қўлга олиш операцияси: 11 киши ҳалок бўлди

Мексикада наркокартел раҳбарини қўлга олиш операцияси: 11 киши ҳалок бўлди

АҚШ Меса Флоресни қўлга олишга ёрдам берадиган маълумот учун 5 миллион доллар мукофот ваъда қилган эди.

Ғазода озиқ-овқат тарқатаётган автомобилга Исроил дрони зарба берди: уч киши ҳалок бўлди

Ғазода озиқ-овқат тарқатаётган автомобилга Исроил дрони зарба берди: уч киши ҳалок бўлди

Автомобиль болаларга озиқ-овқат ва ичимлик тарқатиш учун тўхташга тайёрланаётган пайтда ракета билан урилгани айтилди.

Ҳормуз бўғозидаги ҳужумлар кучайди: Эрон иккита ракета учирувчи қурилмани намойиш этди

Ҳормуз бўғозидаги ҳужумлар кучайди: Эрон иккита ракета учирувчи қурилмани намойиш этди

Ракета қурилмаси намойиши АҚШнинг Эрон ракета дастурини йўқ қилгани ҳақидаги баёнотлари фонида амалга оширилди.

Ўйин саноатида рекорд: GTA VI илк кунидаёқ қарийб 4 миллиард доллар даромад келтирди

Ўйин саноатида рекорд: GTA VI илк кунидаёқ қарийб 4 миллиард доллар даромад келтирди

Бу кўрсаткич 2013 йилда чиқарилган GTA V’нинг дастлабки уч кунлик 1 миллиард долларлик натижасидан қарийб тўрт баравар юқори.

Европада антибиотикларга чидамли бактерия тарқалиши хавфи ошмоқда: ЖССТ огоҳлантирди

Европада антибиотикларга чидамли бактерия тарқалиши хавфи ошмоқда: ЖССТ огоҳлантирди

Klebsiella pneumoniae сабабли юзага келган қон инфекциялари 2019–2025 йилларда 72 фоизга ошди.